Британияда карантин чекловлари бекор қилинмоқда
Буюк Британияда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чоралари чекловларни бекор қилишга доир “йўл харитаси”га мувофиқ тарзда юмшатилади.
“REGNUM” хабарига кўра, бу ҳақда бош вазир Борис Жонсон матбуот анжуманида маълумот берган.
Ҳукумат раҳбарининг айтишича, эндиликда аввалдан режалаштирилган ишларни ҳаётга жорий қилиш учун шароит мавжуд. Ҳужжатга кўра, 12 апрелдан бошлаб мамлакат бўйлаб қатор объектлар очилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг бошқа ҳудудларга боришига рухсат берилади.