БРИФИНГ: Пандемия даврида экспортёр корхоналарга қандай амалий ёрдам берилмоқда?
Андижон вилоятдаги тиббий ниқоб ишлаб чиқараётган «Макро фарм Андижон» корхонасига тиббий ниқоб маҳсулотига тегишли бўлган стандартлар бепул тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот котиби Абдурауф Расулов ушбу масала бўйича қуйидагиларни айтди:
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 243 та экспортёр корхонанинг стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларидаги муаммолари таҳлилий ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган қўшма корхона томонидан ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилишга режалаштирилган ёғ миқдори 20 фоизни ташкил қилган маргарин маҳсулотига давлатлараро стандарт амалиётга киритиб берилди.
Андижон вилоятдаги тиббий ниқоб ишлаб чиқараётган «Макро фарм Андижон» корхонасига тиббий ниқоб маҳсулотига тегишли бўлган стандартлар бепул тақдим этилди.
Пандемия даврида ҳудудлардаги экспортёр корхоналар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўрганиш натижасида 34 та корхонага стандартлаштириш йўналишида, 25 та корхонага сертификатлаштириш, 100 га яқин корхонага эса аккредитация, метрология ҳамда халқаро сертификатлаштириш йўналишларида амалий ёрдам берилди.