БРИФИНГ: онлайн дарслар кутилган натижани бердими?
Бунга Халқ таълими вазирлиги масъули изоҳ берди.
Бунга Халқ таълими вазирлиги масъули изоҳ берди.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ота-она назорати остида онлайн дарсларни кузатадиган ва барча вазифаларни ўз вақтида бажарган болада онлайн мактабдаги таълимнинг ҳам самараси бўлди. Бироқ фарзандининг билим олишига беэътибор ота-оналар ҳам афсуски йўқ эмас, шу сабабли бир томонлама натижани кўриш мушкул.
ؘ– Онлайн мактаб лойиҳаси давомида албатта бизга ота-оналар, уйдаги катталарнинг кўмаги жуда зарур эди, – деди Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова. – Сабаби мактаб ёшидаги бола катталарнинг сўзига қулоқ солишга ва уларнинг айтганини қилишга мойил бўлади. Шу боис масофавий таълимда уйдаги катталар ушбу кўрсаткичнинг асосий омили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Онлайн таълим тизимининг асосий афзаллиги – болада энг яхши педагогларнинг дарсларини кўриб, улардан билим олиш имконияти бўлса, яна узоқ ҳудудларда ўз устида ишлашга имкони бўлмаётган ўқитувчилар ҳам ўзларининг малакали ҳамкасбларидан маҳорат дарсларини олиш имкониятига эга бўлди. Онлайн таълим тизимининг асосий мақсади таълим бериш бўлган бўлса ҳам юқорида санаб ўтилган қўшимча имкониятлар ҳам бор.
Маълумот учун, Online-maktab лойиҳаси юртимизда карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан умумтаълим мактабларида ўқув йилининг 4-чораги, яъни 30 мартдан 25 майга қадар ташкил этилди.