Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва БРИКС ассоциацияси АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан танқид қилинганига норозилигини билдирди ҳамда тузилмага аъзо мамлакатларга бож жорий этиш фикрини қоралади.

– БРИКС йиғилишига қарши ҳеч қандай даъвони қабул қилмаймиз, – деди у Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан бирга ўтказган матбуот анжуманида. – Кеча АҚШ Президенти ташкилот таркибидаги мамлакатларга нисбатан қўшимча солиқ солиш эҳтимолига шамаъ қилди. Биз бу фикрга қўшилмаймиз. БРИКС сафида тинчлик, тараққиёт ва тенгсизликни бартараф этишга интилаётган мамлакатлар бирлашган. Биз урушни, қарама-қаршиликни хоҳламаймиз, аксинча мамлакатлар тараққий этишини истаймиз.

БРИКС раскритиковал пошлины Трампа. Трамп в ответ пригрозил новыми пошлинами

Гап шундаки, аввалроқ БРИКС мамлакатлари миллий валюталарда ҳисоб-китоб кўламини кенгайтириш ва ҳатто блок доирасида умумий пул бирлиги яратиш имкониятини муҳокама қилган. Шу аснода Трамп лавозимга киришгач, БРИКС мамлакатларига 100 фоизлик савдо тарифи билан таҳдид қилди.

Шунингдек, АҚШ етакчиси БРИКС аъзоларини долларнинг “глобал стандарт” мақомини бузишга уринишда айблаб, “аксил Америка” сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳар қандай давлатга қўшимча бож солиш билан таҳдид солди. Оқ уй раҳбари таъкидлашича, айни йўналишдаги сиёсатда истисно қилинмайди.

Президент Бразилии осудил заявления Дональда Трампа в адрес стран БРИКС

 – Фикримча, БРИКС жиддий хавф туғдирмайди, – деди Трамп Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида журналистларга. – Уларнинг мақсади долларни йўқ қилиш. Яъни бу ўринни қандайдир бошқа давлат пули эгаллаши ва янги стандарт пайдо бўлишига эришиш. Бинобарин, биз ҳеч қандай шароитда ўз мақомимизни йўқотмаймиз.

У долларга нисбатан дунё захира валютаси мақоми йўқотилиши жаҳон урушида мағлубиятга учраш билан солиштириш мумкинлигидан огоҳлантирди:

– Бу улкан жаҳон урушини бой бериш билан баробар. Биз давлатимиз айни ҳолатга тушишига йўл қўймаймиз.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилия Президенти Трампдан нега норози?