Кўп ҳолларда харидорлар гўштнинг нархидан нолиб қолишади, аммо сифатига келганда ҳамма ҳам эътибор беравермайди. 

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда гўшти истеъмол учун рухсат этилган ва тақиқланган ҳайвонларнинг уй шароитида, жумладан, санитария талабларига тўлиқ амал қилмаган ҳолда сўйилаётгани ёки тарқатилаётган билан боғлиқ хабарлар учрамоқда. Бу эса аҳолида гўшт маҳсулотининг нечоғлик ишончли, тоза ва истеъмолга яроқли эканлигига бўлган ишончнинг сусайишига сабаб бўлмоқда. 

Хўш, юқорида айтилган жиҳатлар қандай юз беряпти? Бу каби шубҳали ҳолатлар юзасидан бош қотиришимизга қанчалик асос бор? Умуман олганда, бунинг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилган? Гўшт маҳсулотлари ички бозорга кириб келгунга қадар неча босқичда текширилади ва қайси соҳа мутахассислари назоратидан ўтказилади? Айни шу саволларга жавоб олиш мақсадида ЎзА мухбири "Чорсу" ҳудуди "Эски жўва" бозоридаги вазият билан танишди. 

– Тошкент шаҳрига гўшт маҳсулотлари асосан вилоятлардан кириб келади, – деди Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ташхис ишлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Ўткир Отабоев. – Вилоятларда ҳайвонларни сўйиш учун махсус кушхоналар ташкил этилган. У ерда моллар сўйилиб, бирламчи ветеринария врачи кўригидан ўтказилади. Шунингдек, қонунда белгиланган ҳужжатлар тўлдирилиб, шу асосида муҳрланади ва пойтахтга юборилади. 

Шаҳримизга кириб келгач, албатта барча бозорларимизда жойлашган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари орқали иккиламчи кўрикдан ўтказилади ва сотиш учун хулоса берилади. Мазкур лабораториялар гўштни текшириш учун кимёвий реактивлар ва тегишли асбоб-анжомлар билан таъминланган. 

– Кўпинча узоқ вилоятлардан айланма йўллар орқали афтобус юкхоналарида ноқонуний тарзда гўшт маҳсулотларини олиш ҳолатлари ҳақидаги эшитамиз. Бунга қандай изоҳ берасиз? 

– Тўғри, айланма йўллар билан ҳам гўшт маҳсулотларини олиб кириш ҳолатлари учрайди. Бу гўшт маҳсулотлари асосан умумий овқатланиш масканларига, ноқонуний ишлайдиган овқатланиш шохобчалари ва ошхоналарига тарқатилади. Бунақанги гўштлар бозорларга сотиш учун киритилмайди. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган эшак сўйиш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ҳам учраб тургани сир эмас. Аммо эшакни бирор кушхонага олиб бориб сўйиш, муҳрлатиш каби ҳолатлар юз бермаган. Уй шароитида ёки чекка ҳудуддаларда яширинча йўллар билан сўйилиб олиб келиниши учрамоқда. Эшак гўшти билан бошқа ҳалол ҳисобланган гўштларнинг фарқини мутахассислар кўриб аниқлай олади. Оддий аҳоли буни ажрата олмайди. 

– Ички бозорларга кириб келадиган гўшт маҳсулотини лабораторияда текширувдан ўтказиш қандай амалга оширилади? 

– Лабораториямизга вилоятлардан кунига 15-20 тонна гўшт маҳсулотини қабул қилиб оламиз, – деди "Чорсу" – "Эски жўва" бозори ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассиси Ойбек Нурмаматов. – Иш икки навбатчиликда амалга оширилади. Келтирилган гўшт маҳсулотларининг бирламчи текширув ҳужжатларини кўздан кечирамиз, ундан сўнг ўзимиз ҳам лаборатория текширувларидан ўтказамиз. Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти ёки эшак гўшти бўлса, суяклари, олд оёқ туёқларидан билинади. Лекин 10 йиллик иш тажрибам давомида ҳали бундай ҳолатга дуч келганимиз йўқ. 

– Гўшт олаётганда рангига, сифатига қайрайман, – деди  нафақадаги харидорлардан бири Шарофат Носирова. – Шунингдек, ҳар доим ўзимга таниш бўлган қассоблардан харид қиламан. Болаларимга ҳам кўча-кўйдан овқатланмасликларини, сомса, гумма каби таомларни кўчадан емасликларини айтаман. Бугунги кунда ўз эҳтиётимизни биринчи галда ўзим қилишимиз керак деб ўйлайман.

Шу ўринда маълумот сифатида айтишимиз мумкин, жорий йилнинг I-чораги давомида юртимиз деҳқон бозорларига келтирилган 2 минг тоннадан ортиқ қорамол, 9 минг тоннадан ортиқ майда шохли мол ва 3 минг тоннадан ортиқ бошқа ҳайвонлар, жумладан, от, парранда гўштлари ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилган. Шундан 2014 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 3583 килограмм ички органлар истеъмолга яроқсиз деб топилган ва йўқ қилинган.

Юртимиз ички бозорларига келтирилаётган гўшт маҳсулотлари қаттиқ назорат остида эканлиги ва ижтимоий тармоқларда турли ваҳималарга сабаб бўлаётган хабарларнинг мутахассислар томонидан эътиборсиз қолмаётгани қувонарли ҳол албатта. 

Зеро, жамиятда инсон саломатлиги энг устувор мақсад бўлиб, ҳалол ва ҳаром тушунчаларини англаб етишда халқимиз ҳам ҳуқуқий саводхон истеъмолчи сифатида талабчан бўлса, дастурхонимизга тортилаётган таомлар шубҳадан холи  бўлиб бораверади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8dXP8w7rIKI" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Гулноза БОБОЕВА, Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорлардаги гўшт маҳсулотлари нечоғлик ишончли, эшак гўштини аҳоли ажрата оладими? Мутахассис ойдинлик киритади... (+ВИДЕО)  