Бухоро вилояти божхона бошқармасида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти кенгаши вакиллари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этди. Ҳисобот йиғилиши давомида жамоа шартномаси талабларининг бажарилиши иштирокчилар томонидан бир овоздан қониқарли деб топилди ва комиссия далолатномаси тасдиқланди. Шу билан бирга, бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти ҳам юқори баҳоланди. Холислик ва ҳаққонийлик мезонлари асосида ўтказилган сайловларда амалдаги касаба уюшма раиси А.Юлдашев қайта сайланди. Шунингдек, бошланғич ташкилотнинг янги таркиби аъзолари ҳам овоз бериш йўли билан шакллантирилди. 

Тадбирда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш борасидаги амалий ишлар муҳокама қилинди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхонада ҳисобот йиғилиши