Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш борасидаги Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси барпо этилмоқда.
Мазкур лойиҳа билан танишиш, жойларда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан Боёвут туманидаги “Enersok” МЧЖ ХКда ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди.
Учрашувда мазкур лойиҳа доирасида ўзлаштириладиган инвестиция маблағлари ҳисобига импортга олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналарга божхона имтиёзларини қўллаш ва товарларни тегишли божхона режимларга қисқа муддатларда расмийлаштириш ҳамда бошқа йўналишларда уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан келишиб олинди.
Божхона ходимлари томонидан корхонанинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган асосий йўналишлар белгилаб олинди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларига масъуллар томонидан батафсил тушунтириш берилди.
Ш.Суяров, ЎзА мухбири