Божхоначилар номутаносибликни аниқлади
Махсус турдаги транспорт воситаларининг поршенларини ҳужжатларда қайд этмаган ҳолда “Олот” чегара божхона пости орқали олиб киришга бўлган уриниш бартараф этилди.
Жорий йилнинг 8 август санасида хорижий йўналишда ҳаракатланган юк автомашинаси “Олот” чегара божхона постига кириб келди. Белгиланган тартиб доирасида тегишли божхона назоратидан ўтказилган товарлар ва божхона юк декларацияси таққосланганда эса, номутаносиблик кузатилди.

Гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган божхона кўригида ҳеч қандай ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган товарлар борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири