Божхоначилар байрамни муносиб нишонлади
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати ва барча ҳудудий бошқармалар, таркибий тузилмалар билан видеоконференц алоқа орқали ўтказилган йиғилишда қўмита раиси Акмалхўжа Мавлонов Бош Қомусимизнинг 30 йиллик байрами билан муборакбод этди.
Тадбир давомида божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга ҳисса қўшган 6 нафар ходим “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Шунингдек, бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳам тантанали равишда топширилди.

Божхона органлари томонидан оталиққа олинган мактабларда ўтказилган “Конституция – менинг тақдиримда” интеллектуал танлови ғолиблари ҳам тадбирга таклиф этилди. Нукус шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган танловда ғолиб бўлган 10-синф ўқувчиси Лиза Юсуповага “Ёш божхоначи” эсдалик нишони топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА