“Божхона маликалари” аниқланди
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Давлат божхона хизмати органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Божхона маликалари” республика қўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган танловда иштирок этган гўзал божхоначилар билими, пазандачилик сирлари, шунингдек, чаққонлигини намоён қилиб, 5 та шарт бўйича ўзаро беллашди.
Якунда эса “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Айсулув Турдимуратова Қорақалпоғистон Республикасининг “Божхона маликаси” деб топилди. Иккинчи ўринни “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Махсура Ибраимова, учинчи ўринни “Довуд-ота” чегара божхона пости инспектори Гулхон Исметуллаева эгаллади.
Айсулув Турдимуратова энди танловнинг ҳудудий босқичида хоразмлик ҳамкасблари билан беллашади.
[gallery-5859]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА