Хоразм вилоят божхона бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда божхона органлари томонидан 2024 йил давомида бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, божхона назорати, контрабанда ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.  

[gallery-22021]

--2024 йилда  божхона тўловлари ва статистикаси йўналишини олиб қарайдиган бўлсак, вилоятда товарлар ташқи савдоси жами 1 миллиард 11 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этди, -- дейди бошқарманинг ахборот хизмати раҳбари Лайло Ғаниева. --Товарлар экспорти 179,6 миллион АҚШ доллари, импорти эса 831,7 млн АҚШ долларига тенг. Товарлар жами 29 та давлатга экспорт қилиниб, асосий импортёр давлатлар ичида Россия 62 фоиз билан етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, Туркия, Хитой, Эрон, Беларусь давлатлари ҳам етакчи импортёр давлатлар қаторида.  Вилоятга товарлар жами 49 та давлатдан импорт қилинган бўлиб, улар орасида Жанубий Корея 44 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда. Вилоятда импорт фаолияти билан шуғулланган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг сони 654 тани ташкил этиб, бир йилда 24 тага кўпайди. Йил давомида бошқарма бўйича жами расмийлаштирилган 14 минг 391 та божхона юк декларациясидан 2454 таси  яшил йўлакка, 8557 таси сариқ йўлакка ва 3380 таси қизил йўлакка йўналтирилган.

Анжуман давомида, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди. Мазкур режим маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун катта имкониятлар яратиши, хорижий хомашёдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам бериши таъкидланди. Шунингдек, бу механизм орқали тадбиркорлар учун имтиёз ва енгилликлар,  ташқи савдода қулайликлар яратилиши хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 2025 йил учун режалаштирилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Матбуот анжумани очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.  

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона бошқармасида матбуот анжумани