“Bo'zatov FEST” – иқтидорлар сараланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 5-мусиқа ва санъат мактабида “Bo'zatov FEST” ёшлар овози танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.
– “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танлов ва спорт мусобақалари ёшларда ўз-ўзига ишонч, уюшқоқлик ва ватанпарварлик ҳисларини мустаҳкамламоқда, - дейди танлов иштирокчиси Шерали Жўраев. – Бугунги танловда ҳеч қандай рақобатни ҳис қилмадим, чунки ҳаммамиз дўстлашдик, тажриба алмашдик, бир-биримизга ёрдам бердик. Бошқа номинациялар бўйича иштирокчилар билан танишдик. Уларнинг чиқишлари ҳам жуда қизиқарли ва аҳамиятли бўлди.
Танловда ёш йигит-қизлар 4 та йўналишда ўз иқтидорини намойиш этди. Ғолиблар кейинги босқичга йўлланма олди.
[gallery-16677]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА