Аввал хабар берганимиздек, Бойсун туманидаги “Бойсун баҳори” туризм комплексида анъанавий “Олма сайли” фестивали бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ва туман ҳокимлиги, вилоят туризм бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда олма етиштираётган фермерлар, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ва деҳқон хўжаликлари ўз маҳсулотларини кенг намойиш этди. Шунингдек, мажмуада Бойсуннинг шифобахш гиёҳлари, асал, нок, узум ва бошқа ранг-баранг мевалари, бойсунлик пазандалар тайёрлаган турли таомлар, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмасига ҳам алоҳида ўрин ажратилди.  

Сурхондарё вилояти ва мафтункор тоғли туманнинг сайёҳлик салоҳиятини янада оширишга йўналтирилган тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязовлар кейинги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига айлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар яхши натижалар бераётганини таъкидлади. Бойсун туманида ҳам эко, тиббиёт, агро ва бошқа туристик йўналишлар ривожланиб бораётгани қайд этилди. Туманда сўнгги йилларда ўтказилаётган “Олма сайли” фестивали сўлим ва хушманзара тоғли ҳудудда агротуризмни кенг йўлга қўйишда ўз самараларини бераётгани ҳақида сўз юритилди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда боғдорчиликни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор маҳаллий навли олмалар қаторида Крепсон, Симиренко, Голден, Карлик каби кўплаб турдаги серҳосил олма етиштириш учун Бойсунда ҳам қулай имконият яратди. Туманнинг Дуоба, Хўжаидод, Ўрмончи, Мачай, Дарбанд, Авлод, Қизилнавр каби маҳаллаларида денгиз сатҳидан 1 минг 500 – 1 минг 800 метр баландликда етиштирилган олмалар тоза иқлимда мўътадил қуёш нурига тўйингани ва сервитаминлиги билан юртимиздан ташқарида ҳам ўз харидорларини топмоқда. Туманда қадимдан парваришланадиган “Беш юлдуз” навли олма ширин таъми, серсувлиги ва витаминларга бойлиги билан мамлакатимизда шуҳрат қозонган бўлса, эндиликда бу гўшанинг болдек ширин мевалари дунё бозорларига чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, бойсунлик соҳибкорлар қарийб минг гектар майдонда олма парваришламоқда. Унинг 427 гектари фермер ва деҳқон хўжаликларига тегишли. “Бойсун” давлат ўрмон хўжалиги 145 гектар олмазорига эга. Қолган қисми аҳоли томорқасида етиштирилади. Бу гўша боғбонларининг айтишича, Бойсунда томорқасида олма парваришламайдиган оиланинг ўзи йўқ.  

– Жорий йилда соҳибкорларимиз мавжуд майдонлардан қарийб 13 минг тонна олма териб-йиғиб олди, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Соатмурод Чориев. – Олманинг қарийб олти минг тоннаси фермер хўжаликлари ва Бойсун ўрмон хўжалиги, қолган қисми аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжаликларида етиштирилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 11 минг тоннадан ошган эди. Бу ҳосилнинг икки тоннадан ортиғи хорижга экспорт қилинади. Қолган қисми келгуси йил пишиқчиликгача мамлакатимиз бозорларида, ярмаркаларида савдога чиқарилади.

Бойсунликлар нафақат олма парваришлаб мўл ҳосил етиштиришнинг ҳадисини олган балки, бу меванинг шифобахшлигини ҳам яхши ўрганган. Давраларда олма ҳақида гап бошланиб қолса, унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида сизга мароқ билан гурунг беради. Олмалар табиий антибиотик манбаи бўлгани учун шамоллаш ва грипп билан курашишда организмдаги вирусларни нобуд қилишию, қабзиятнинг олдини олишини ҳам мисоллар билан тушунтиради. Бунинг учун олмани қайси пайтда қандай истеъмол қилиш лозимлигигача айтади.  

– Олма саломатлик манбаи, – дейди бойсунлик оқсоқоллар билан суҳбатлашсангиз. – Шамоллаш ва грипни енгиш учун эрталаб оч қоринга 1-2 дона олма ейиш керак. 2-3 ҳафтада бир марта бир кун таом емасдан фақат олма истеъмол қилиб, организмни табиий усулда тозаласа бўлади. Гипертониянинг енгил турларини дори-дармонсиз фақат олма ёрдамида даволашингиз мумкин. Ҳар куни олма ейиш юрак фаолияти билан боғлиқ шишларни йўқотади. Инфаркт ва инсультнинг олдини олишга кўмаклашади. Булар ота-боболаримиз синовидан ўтган. Албатта, бунинг учун табиий усулда ривожланиб, пишиб етилган мева истеъмол қилиш лозим. Кимёвий моддалар билан озиқлантирилган олмаларнинг шифобахшлик хусусияти кам бўлади.

Фестивалда вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар сафида “ZAZZ-TRAVEL” туристик фирмаси раҳбари Жасур Худойқулов ҳам бор.

– Кўпроқ Европалик ва Россиялик сайёҳлар билан ишлаймиз, – дейди Жасур Худойқулов. – Улар Бойсуннинг мусаффо ҳавоси, гўзал манзараларию, боғу-роғларига, миллий анъаналарига жуда қизиқади. Воҳага келган турист борки, албатта, Бойсунни кўришга ошиқади. Хўжамайхона дараси, Бойсун каньони, атрофга ўзгача тароват улашиб турадиган турли мевали боғлари ва олмазорларга олиб борамиз. Тоғ ҳавосию, унинг мафтункор табиатидан завқ туйиб, табиий, экологик тоза меваларини ҳайрат билан татиб кўришидан ўзимиз ҳам завқ оламиз. Ўйлайманки, кейинги йилларда “Бойсун баҳори”, “Олма сайли” каби фестивалларнинг ўтказилаётгани ҳам тоғли хушманзара туманнинг янада машҳур бўлишига, хорижликларни тинч, гўзал табиати қўйнига чорлашига хизмат қилмоқда.

[gallery-20163]

Тадбир доирасида туманнинг Инкобад маҳалласидаги машҳур Омонхона қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилганлиги тўғрисидаги сертификат тантанали топширилди. Фольклор жамоалари ва эстрада хонандаларининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Холмўмин Маматрайимов,

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунликлар олмани нега саломатлик манбаи, дея эъзозлайди?