Шу йилнинг 1 сентябрь куни Бойсун тумани Кофрун қишлоғи яқинидаги М-25 газ конида ер ости портлаши рўй бериб катта босимда таркибида олтингугурт бўлган газ фаввораси отилиб чиққан эди. У тез кунларда ёпилди. Аммо 17 сентябрь куни ундан қайта газ сизиб чиқа бошлади.

Бойсун табиати эркатой. Шамоли гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга томон эсади. Бу ерга энг яқин қишлоқ эса Кофрундир. Маҳаллий аҳоли айтишича, шамол қишлоқ томон эсганда газ ҳиди димоққа урилиб, нафас йўлларига  таъсир қилган, бош оғриғи, кўз ачишиши рўй берган.  

– Кофрун қишлоғидаги 639 оила Бойсундаги касб-ҳунар маркази ва иккита мактабга кўчирилди. Бир қисми эса ўз хоҳиши билан қариндошлариникига боришди, –дейди ФВВ туман бўлими раҳбари Нурилло Халилов. – Ижтимоий тармоқларда туман шифохонаси газдан заҳарланганларга тўлиб тошди, деб ёзишганди.

– 1-24 сентябр кунлари оралиғида 150 нафар газдан заҳарланиш бўйича мурожаатлар бўлди. Улар стационар даволашга муҳтож эмаслиги учун 2-3 соат амбулаторик хизмат кўрсатганмиз, – дейди туман тиббиёт бўлими бош шифокори в.б. Баҳодир Нормаматов.

Табиий техник авария содир бўлди. Хўш, газ кони атрофидаги қишлоқ аҳолиси бу ҳақида нима дейди?  

Биз Кофрун қишлоғида бўлганимизда ҳамма ўз иши билан банд эди. Қурувчилар ободончилик лойиҳасини амалга ошираётгани, манзилли автобуслар жадвал бўйича қатнаётганини кўрдик.

– Бундай ҳолат илгари ҳам бўлган ва бартараф этилган. Вазият Президентимиз эътиборида. Барча ишлар қилиняпти, – дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Тоштурди Раимназаров.

Отанинг яна бир ҳамқишлоғи ҳам вазият назорат остида эканини айтди:

– Ҳар бир оилага 5 килодан гўшт, ёғ, гуруч ва бошқа озиқ-овқатлар берилди. Бошқа ёрдам ҳам кўрсатилмоқда.      

Бизни ҳаво таркиби, ундаги зарарли моддалар миқдори қизиқтирди ва вилоят санитария- эпидемиологик тизим лаборатория  раҳбари Икромжон Бакировга мурожаат қилдик:

– Мана ҳозир, 24 сентябрь соат ўн-у ўн бешда ўлчагич нолни кўрсатяпти. Бу ҳаво тозалигини билдиради.    

Бу ерга кўплаб аҳоли вакиллари келишди. Уларнинг ҳар бирини тингладик, вазият  ва оқибатларни, истиқболни муҳокама қилган бўлдик. Аҳолининг асосий норозилиги шунда эдики, фавқулодда ҳолатда  ҳокимлик, тегишли идоралар уларни етарлича огоҳ қилмади, ўзини қандай тутиш лозимлиги юзасидан ўз вақтида тавсия бермади. Бу ҳақли талаб эди. Чунки, ҳаво таркибидан олтингугуртли газ ҳиди келиши уларни шошириб қўйганди. Тўғри, туман ҳокимлиги маълум чораларни кўрган.

– Зарур пайтда одамларни  кўчириб жойлаштирдик. Мактаб масаласида ўша жойлардаги мактабларга бириктирдик. Вафот этган, жароҳатланганлар оиласига ҳам ёрдам кўрсатилди, – дейди Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров.

Биз яна бир тарқатилган фейк ахборот юзасидан қишлоқ ветеренари Акбар Холбоевни сухбатга тортдик.

– Қишлоғимизда тўрт мингга яқин чорва бўлиб, биронтаси ҳам ўлгани йўқ. Уларнинг ҳолатини назорат қилиб турибмиз, – дейди у.

Ниҳоят биз Кофрун қишлоғидан М-25 газ кони томон йўлга чиқдик. Йўл-йўлакай яйловда ўтлаб юрган чорва молларига дуч келдик.

Газ конидаги техноген ҳолат аслида газ қазиб олувчи дунё мамлакатларида учраб туради. Шу ҳафтанинг 16 сентябрь куни  АҚШнинг Техас штатидаги кимёвий заводда ҳам портлаш рўй берди. Уни ҳалигача ўчира олишмаяпти. Бу тасвирларда Эроннинг кўмир конидаги газ портлаши акс этган. 22 сентябрь куни рўй берган фожеада 51 нафар одам ҳалок бўлган. Бу билан биз Бойсун воқеасини хаспушламоқчи эмасмиз.  Айтмоқчимизки, газ, нефт қидирув, қазиш, буғлаш чоғида  ер ости босими билан боғлиқ кутилмаган ходисалар рўй бериб туради.

Кон тепасига келиб қилинаётган иш билан яқиндан танишдик. Ер остига қоқилган қувурга привентор ўрнатилибди. Бу катта ютуқ эди. Энди ён томондан чиқаётган газни жиловлаш керак.

Хўш, Бойсундаги М-25 газ конидаги портлаш ҳақида мутахассислар нима дейди? Шундай савол билан биз ЭРИЭЛ компанияси раиси маслаҳатчиси Азизбек Назаровга мурожаат қилдик.

– 3900 метр ер остида аслида 400 атмосфера босим бўлиши лозим эди. Аммо бу конда аномал ҳолат кузатилиб, босим 600 атмосферага етган. Конда 120 миллиард кубометр газ захираси бўлиши тахмин қилинган. Шундай бўлса, Ўзбекистон газ мустақиллигига эришади.

Биз газни жиловлаш учун Америка, Европанинг етакчи мутахассисларини жалб этганмиз. Биргалашиб қарор қабул қилганмиз. Аварияда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига доимо ёрдам кўрсатамиз. Фарзандлари компания томонидан ўқитилади, ўзимизга ишга оламиз.

М-25 кони ишга тушиши билан қуввати 1560 мВт га тенг иссиқлик электр станция ҳам фойдаланишга топширилади. Конга туташ майдонда эса газни қайта ишлаш заводи қурилмоқда.

– Йилига 5 млрд кубометр газни қайта ишлаб, сифатли газ ва 500 минг тонна олтингугурт етказиб берамиз, – дейди завод директори ўринбосари Илҳом Норчаев.

Шундай қилиб биз икки кун давомида ҳақиқий Бойсун ва М-25 газ кони  билан боғлиқ манзарани кўрдик. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар кўп ҳолларда аслиятга мос эмасди.

– Матбуотда тезкорлик ва холислик асосида воқеликни ёритиш лозим. Бунда анъанавий журналистика  назаримда ортда қоляпти. Журналист ахборот  тарқатишда  ватанпарвар ҳам бўлиши лозим деб ҳисоблайман, – дейди профессор Шерзод Қудратхўжа.

Шундай фикрни бизга Тоштурди ота ҳам айтдилар:  

– Қишлоғимиз шаънига ноўрин гаплар ёзаётганларга айтмоқчиман: аввал Кофрунга келинг, ўрганинг, одамлар билан гаплашинг, шундан кейингина ёзинг.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/REjN1RudQ60?si=fs27goH7TgTCDT3A" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсундаги конда газ фаввораси жиловланиш арафасида