Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунда қиш манзаралари

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бойсун тоғлари бағрида жойлашган Дуоба маҳалласида қиш фасли  кўркам манзара касб этади. Бу маскан табиатни севувчи ҳар бир инсон учун алоҳида илҳом манбаидир.  

Тоғларнинг оппоқ қорга бурканиши билан бутун ҳудуд эртакнамо кўринишга эга бўлади. Дарахт шохларига қўнган қорда экс этган қуёш ўзгача нур таратади.  Тор йўллар ва тоғ этакларидаги ҳовлиларда, қор билан қопланган тоғлар, мусаффо осмон қиш афсонасидан сўзлайди.  

Бу ерга келиб, қишнинг жозибасидан баҳраманд бўлган ҳар бир киши тоғлар ва уларнинг оппоқ сукунати ортида яширинган гўзалликни ҳис қилади. Сизни ҳам Бойсун тоғларининг қишки ҳикоясини шахсан кўришга таклиф қиламиз.  

[gallery-21194]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА