Осмонўпар тоғлари, бетакрор хушманзара табиати билан ҳам дунёга танилаётган Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё туманларида маҳаллий тадбиркорлар туризмни ривожлантириб, сайёҳларга замонавий хизматлар кўрсатишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан воҳанинг сайёҳлик салоҳиятини янада юксалтириш йўллари белгилаб берилган. Шунга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Давруқов ва Вазирлар Маҳкамаси Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси мудири Б.Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ соҳани ривожлантиришга бел боғлаётган ташаббускор тадбиркорлар лойиҳалари билан яқиндан танишиб, ғоя ва таклифларини тинглади.

Бойсун туманида бўлган мутахассислар “Feruzbek asl chorvasi” ва “Камари Азизи” масъулияти чекланган жамиятларининг тоғли ҳудуддаги мўъжизакор табиат қўйнида амалга ошираётган экотуризм лойиҳалари билан яқиндан танишди.  

“Feruzbek asl chorvasi” масъулияти чекланган жамияти ўтган йили тоғлар қўйнида замонавий кўркам меҳмонхона, ўтов уйлар, табиатни кузатиб, суҳбат қуриш учун мўлжалланган махсус ўриндиқлар барпо этди. Қишли-қировли кунлар учун ҳам сайёҳларга барча шароитларни яратди. Ичимлик сув ҳавзаси, бассейн қурди.  

Тадбиркорнинг таъкидлашича, йилнинг тўрт фаслида ҳам сайёҳларни мафтун этадиган тоғли ҳудудда алпинизм ва ҳайкинг, этно ва тоғ туризми, от ва эшакда сайр қилиш, квадратциклларда айланиш каби хизмат турларини ривожлантиришни мўлжалламоқда.  

“Камари Азизи” масъулияти чекланган жамияти мўъжизаларга бой Омонхона қишлоғида икки қаватли меҳмонхона бунёд этиб, Омонхона шифобахш булоқ сувидан баҳраманд бўлиш ва табиат қўйнида дам олиш учун келаётган сайёҳларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Эндиликда дор йўллари қуриш иштиёқи пайдо бўлди. Табиат қўйнида ўтов уйлар барпо этиб, меҳмонларнинг тоғ қўйнида қолиши учун етарли замонавий шароит барпо этиб, этно туризм ишқибозлари учун ҳам бир қатор қулайликлар яратишни режалаштириб олди.

– Тоғ, тоғолди ва ўрмон хўжаликлари ҳудудида туризм йўналишлари ривожланаётгани Сурхондарёнинг сайёҳлик салоҳияти жуда баландлигини кенг намоён этади, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Давруқов. 

– Сўлим ва хушманзара табиат қўйнидаги бу лойиҳаларни жуда пишиқ-пухта амалга ошириш зарур. Бундай мафтункор жойларда сайр қилиб, дам олиш нафақат маҳаллий, балки, хорижлик сайёҳларга ҳам жуда манзур бўлади. Шу боис йилнинг тўрт фаслида ҳам сайёҳларни қабул қилиш ва уларга сифатли хизматлар кўрсатиш имкониятини яратиш лозим.

Сариосиё туманидаги “Қандил парвоз” хусусий корхонаси томонидан осмонўпар тоғ қўйнидаги Тўпаланг дарёси ёнида барпо этилаётган экотуризм маскани ҳам келгусида ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади. Айни пайтда бу гўшада форель балиқ ҳавзалари барпо этилиб, луқмаи ҳалол парваришланмоқда. Ёзги ва қишки чўмилиш бассейнлари қурилган. Ҳавзаларда сайёҳлар форель балиқларини мириқиб томоша қилиши, овлаши ва ундан турли таомлар тайёрлаши мумкин. Қиймати 17 миллиард сўмлик лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун тадбиркор Олимжон Шарипов сайёҳларга янги эко ва этнотуризм хизматлари кўрсатиш йўналишларини ташкил этишни мўлжалламоқда.                       

Ишчи гуруҳ Бойсун ҳунармандлар маркази, Бойсун туризм ва сервис коллежи билан танишди. Ҳунармандлар маҳсулотларини кўздан кечириб, коллежда ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Бойсун ва Сариосиё туманларининг тоғли ҳудудларидаги ўрмон хўжаликлари майдонларидан оқилона фойдаланиб, экотуризмни йўлга қўйиш истагини билдираётган тадбиркорлар лойиҳаларини ҳам ўрганиб, уларга табиат инъом этган яшил бойликларга зарар етказмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини тушунтирди. Ҳудуднинг табиий сўлим иқлими, бетакрор манзаралари, жойлашувини эътиборга олиб, зарур маслаҳатлар берди. Муаммоларини тинглади.

Хусусан, Бойсун туризм ва сервис коллежида меҳмонхона, ошхона макетидаги амалиёт хоналарини ташкил этиб, ўқувчиларга соҳа сирларини ўргатиш масаласи ўртага ташланди. Ҳунармандчилик маркази томонидан мазкур коллежда қадимий миллий ҳунармандчилик, шу жумладан, заргарлик йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш ғояси илгари сурилди. Соҳага сармоя киритаётган тадбиркорлар йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл бўйларига ёритиш чироқлари ўрнатиш, ўрмон хўжаликлари ҳудудларига енгил конструкцияли дам олиш уйларини жойлаштириш сингари масалалар билан мурожаат этди.

Ўрганиш жараёнида ўртага ташланган бу каби масалалар қўллаб-қувватланиб, маҳаллий мутасаддилар билан уларни ечиш йўллари изланди. Тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсун ва Сариосиё экотуризм масканига айланмоқда