Сурхондарё вилоятига баҳорнинг майин ёмғири ўзгача файз, ўзгача тароват улашмоқда. Она табиатнинг сирли куч-қудрати билан тоғу қирларда, боғу адирларда нафис гўзаллик яратган турфа майсалару гулларни оҳиста силамоқда.

Кўкламнинг тоза, танага хуш ёқадиган ҳавосидан тўйиб нафас олиш учун деразани қия очиб, нималарнидир қоралаб ўтирган эдим. Телефоним жиринглади. Юнус Холиёров. Бойсун тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари. Салом-аликдан сўнг мақсадга ўтди:

– Бойсунга баҳор келди, устоз, – дея гапни бошлади суҳбатдошим. – Сиз эса келмадингиз. Бугунги баҳор ёмғири тоғу далаларга бирдек меҳр кўрсатди. Ажойиб ёғингарчилик бўлди. Майин ёмғир дову дарахтларнинг, майсаларнинг турфа гулларига қўниб, асалари каби сармаст бўлаётгандек туюлди, менга. Ана шу лаҳзаларни фотообъективга муҳрлашга уриндим. Бойсун табиатининг гўзаллигидан баҳра олишингиз учун телеграммингизга ташаб қўйсам, дегандим.

­Яхши. Бойсунга кўклам келган илк кунларнинг нафис манзарасини томоша қилиш қалбни ҳам, кўнгилни ҳам тетиклаштиради.

[gallery-22458]

Йилнинг тўрт фаслида ҳам мафтункор табиат манзаралари билан инсонни лол этадиган тумандан баҳор ёмғирида олинган суратларни беихтиёр она табиат шайдоларига улашгим келди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсун табиати баҳор ёмғиридан сокин мудрамоқда