Бойсун коррупциядан холи ҳудудга айланади
Сурхондарё вилоятида Халқаро коррупцияга қарши курашиш ойлиги муносабати ташкил этилаётган тадбирлар давом этмоқда.
Бойсун тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам ана шу мавзуга бағишланди.

Унда туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Тўрабек Турдимуродов ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йилларда коррупцияга қарши жиддий кураш олиб борилаётгани юртимиз тараққиётига хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу иллатнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар коррупцияга чек қўйишда ўз самараларини бераётгани қайд этилиб, давлат хизматчилари ҳамда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида бу иллатнинг жамият ривожига таъсири ва оқибатлари тўғрисида фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири