Термиз халқаро аэропортида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига келган дастлабки чет эллик меҳмонлар тантанали кутиб олинди.

Делегациялар сафида хорижий давлатлар, дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари бор.  

– Аэропортнинг ўзида миллий куй-қўшиқлар ва нон-туз билан кутиб олиндик, – дейди Халқаро Туркий Маданият (ТУРКСОЙ) Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Кемал Гўз. – Бундай миллий меҳмондўстлик ҳар қандай кишига байрам кайфиятини улашади. Юртингизда ўтказиладиган халқаро фестиваль номоддий маданий меросни асраб-авайлашни тарғиб қилишга йўналтирилганини қўллаб-қувватлаймиз. Фестивалдан бой таассуротлар билан қайтишимизга ишонамиз. 

– Ўтган галги халқаро фестивалда қатнашиб, шундай мафтункор юртни томоша қилганимиздан жуда қувонган эдик, – дейди Буюк Британиялик фольклоршунос Ева Скалла. – Сурхон воҳаси ва номоддий маданий мерос макони бўлган Бойсун бизга жуда ёқиб қолган эди. Халқаро танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида нафақат ўзбек халқи, балки қатор бошқа давлатларнинг ҳам қадимий куй-қўшиқларини, лапарларини мириқиб тинглаган эдим. Менга ҳамроҳ бўлган санъаткорларимиз эса миллий куй-қўшиқларимиз билан фестиваль танловида иштирок этган эди. Бу йил халқаро танловга янги репертуар тайёрлаб келганмиз. Ўйлайманки, фольклор йўналишидаги бу чиқишларимиз мухлисларга манзур бўлади. 

– Ўзбекистон, жумладан, Сурхондарёда биринчи марта бўлишимиз, – дейди Беларусь давлат педагогика университети қошидаги Беларусь мусиқа ва қўшиқлари халқ ансамбли бадиий раҳбари Александр Чугаев. – Тоғлар қўйнида бўладиган бу фестиваль жуда катта санъат байрами эканини эшитдим. Халқаро танловда олий даргоҳимиз санъаткорлари ўз маҳоратини намойиш этади. Миллий анъаналаримиз ва фольклор санъатимиз билан таништиради. Биз эса фестивалда иштирок этадиган барча санъаткорларнинг ижоди билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишни ҳам мақсад қилганмиз.  

Шунингдек, “Сариосиё” чегара божхона постида қўшни Тожикистон Республикаси делегацияси аъзолари ҳам тантанали кутиб олинди. 
Вилоятга хорижлик меҳмонларнинг келиши давом этмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бойсун баҳори” меҳмонлари кутиб олинмоқда