Қаровсиз ва таъминотсиз қолган сирдарёлик ота икки нафар фарзанди устидан шикоят билан судга мурожаат қилди...

Гап бошидаёқ, ўзбек миллатига,менталитетимизга хос бўлмаган ҳолат – ота ўз фарзандларини судга бергани хусусида сўз юритдик.  

Амалдаги қонунларимизга кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бўлиб қолган ўз ота-онасини таъминлаши ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласа, ота-она талабига кўра, таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади, дея таъкидланган.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати, ота ўз фарзандларини судга берганлиги, ушбу жараён ва суднинг якуний хулосаси ҳақидаги маълумотни тақдим этди.

"Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2019 йил 25 июндаги қарздорлар – ака-ука Бўтирқул ва Ўтирқул Бийқулов (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди)ларнинг ҳар биридан ундирувчи Ётирқул Бийқуловнинг фойдасига ҳар ойда, ҳар биридан қатъий суммада – 120 минг сўмдан (нафақа) алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2019 йилнинг 4 июлида Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорлар таништирилган... Давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 5 январда қарздорларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган”.

“...Ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 7 май куни фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди ва МИБнинг Боёвут туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ота-болалар яъни, ундирувчи Ётирқул Бийқулов қарздорлар, яъни фарзандлари – ака-ука Бўтирқул ва Ўтирқул Бийқуловларни яраштириб, суднинг 2021 йил 7 майдаги ажрими билан ижро иши тугатилди", дейилган.

Хулоса қилиб айтганда, фарзандлар ўз хатоларини тушуниб, узр сўраши, оталар эса бағрикенглик қилиб, кечиримли бўлгани жуда яхши, албатта. Аммо шу пайтгача ўз отасини қаровсиз қолдирган бу ноқобил фарзандлар, суд томонидан белгиланган суммани тўлашдан қутилиш учунгина узр сўрамагандир, ҳарқалай...

Хулоса ўзингиздан.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутлик ота ўғилларини судга берди