Боёвутдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги "Қарапчи" МФЙ, "Она-юрт" кўчасидаги 7-уйда жорий йил 18 январь куни соат 15:20да ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши натижасида ёнғин содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида уйнинг 50 кв.м майдони ёнган, икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин 16:30 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА