Боёвутда аския сайли ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аския – халқимизнинг ўзига хос бўлган, бетакрор санъат туридир. Зукколик, доноликни ўзида ифода этувчи аския санъати бошқа ҳеч бир халқда учрамайди.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани аҳолисининг аския санъатидан баҳраманд бўлиши, маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида “Аския сайли” концерт дастури ўтказилди.
Фарҳод маҳалласида жойлашган туман маданият маркази залида намойиш этилган дастурга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, туман фаоллари, кенг жамоатчилик таклиф этилди.
Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ижодкорларининг самимий ҳазиллари, Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти санъаткорлари ижросида куйланган мумтоз куйларнинг ёрқин намуналари барчага манзур бўлди.
Мамасидиқ Шераев, Ҳотамжон Ҳакимжонов, Ғайрат Аҳмедов, Сойибжон Мирзаев каби сўз усталари, аскиячилар гуруҳининг ичакузди ҳазиллари эса томошабинлар руҳиятига кўтаринкилик бахш этди.
[gallery-14668]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА фотомухбири