Президентимиз жорий йилнинг 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида барча тизим масъулларига шу жумладан, вилоят ҳокимлигига кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга вилоятни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида топшириқлар берган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоят аҳолисига мурожаат қилди.  

–Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш масалалари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатида энг муҳим  ўрин эгаллайди, – дейди вилоят ҳокими ўз мурожаатида. –Президентимиз “Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз” деб алоҳида таъкидлаган эди. Тинчликсевар халқимиз ҳам ҳар кун дастурхонда дуо қилганида Яратгандан албатта тинчлик ва хотиржамликни сўраб дуо қилади.  

Президентимизнинг жорий йил 28 июль куни Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарздаги йиғилиши ҳамда 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволи танқидий таҳлил қилинди. Бу борада биз, раҳбарлар олдида турган келгусидаги устувор вазифалар белгилаб берилди.  

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириққа асосан Бухоро вилоятида “ижтимоий профилактика” тизимини кучайтириш мақсадида вилоятдаги жами 544 маҳалла фуқаролар йиғинларида хизмат олиб бораётган 571 нафар профилактика инспекторлари билан вилоят ҳокимининг учрашувлари ўтказилди. Учрашувлар давомида профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятидаги муаммолари юзасидан фикр-мулоҳазалари, уларга муносиб иш шароитларини яратиш, шунингдек, уларнинг шахсий ҳамда хизматни ўташда дуч келаётган муаммолари бўйича таклифлари эшитилди. Айни пайтда аниқланган муаммоли масалаларни ижобий ҳал қилиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.  

– Вилоятда 2023 йилнинг 7 ойи мобайнида содир қилинган жиноятлар таҳлилига қарайдиган бўлсак, ушбу йўналишдаги вазифаларнинг қанчалик долзарб ва муҳим эканлигини кўришимиз мумкин, – дейди вилоят ҳокими Б.Зарипов. – Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида вилоятда жами 2 минг 683  та жиноят қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 67 тага кўпайган. Жумладан, талончилик 8 тага, товламачилик 6 тага, фирибгарлик 9 тага, безорилик 17 тага ортган. Ўтган 7 ой мобайнида жами 819 та оғир ва ўта оғир жиноятлар қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 39  тага ёки 5 фоизга ошган.  

Содир этилган жиноятларнинг шахслар кесимидаги таҳлилига қарайдиган бўлсак, ишсизлар жинояти 44 тага, маст ҳолда содир этилган жиноятлар 18 тага камайган бўлсада, вояга етмаганлар жинояти 77 тага, аёллар жинояти 123 тага, ёшлар жинояти 144 тага, муқаддам судланганлар жинояти 41 тага кўпайган. Рақамлардан кўринадики ҳозирги пайтда вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш долзарб муаммолардан биридир. Чунки келажакнинг давомчилари айнан ўсиб келаётган ёш авлоддир. Айнан улар давлатнинг келажагини белгилайди. Ёш авлод вакиллари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, аввало, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. Буни амалга ошириш учун ички ишлар органлари жойларда умумий профилактикадан унумли фойдаланиши ва ёшлар тарбиясига бевосита масъул шахслар ҳамда ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйиши зарур.  

Бугун дунёдаги мураккаб вазиятда ёшларни чалғитувчи, уларни ўз домига тортишни истовчи турли кучлар кўпайиб боряпти. Энг ачинарлиси, дунёнинг қайси бурчагида бирор жиноят содир этилса, албатта, бу жараёнда ёшларнинг “қўлидан” фойдаланиляпти. Келажагимиз ёшларнинг қўлида эканлигини унутмаган ҳолда улар томонидан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чиқишини, шундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек ҳаракатда бўлмоғимизни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз.  

Маърифатпарвар Абдулла Авлоний бобомиз “Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот ё нажот ё ҳалокат ё саодат ё фалокат масаласидир” деган сўзлари ёшларимизнинг жиноят йулига кирмасликлари учун ҳамда уларнинг тарбияси, таълими, маданияти, илм ҳунар ўрганишлари учун  ҳамма ҳаммамиз: ота оналар, устозлар, нуронийлар, жамоатчилик масъул эканлигимизни тасдиқлайди.  

Халқимиз аёлни келажак яратувчиларининг тарбиячиси, меҳрибон она, садоқатли умр йўлдоши ва жамиятда ўз мавқейига эга фаол инсон сифатида ҳурмат қилади ва эъзозлайди. Лекин баъзи аёлларнинг ўз шаънига номуносиб тарзда жиноятга қўл ураётганлиги ачинарли бўлса ҳам, аччиқ ҳақиқатдир. Афсуски, бугун шу каби воқеаларга интернет сайтлари, телевидение хабарлари ва ижтимоий тармоқларда тез-тез кўзимиз тушмоқда. Энг ачинарлиси, бундай хабарларни оддий ҳолдек қабул қилишга ҳам кўникиб қолдик. Бугун аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун курашадиган кўплаб ташкилотлар бор. Лекин сони бор, сифати ҳаминқадар бу идораларнинг ўрни ҳар доим ҳам сезилаётгани йўқ. Улар “муҳим тадбир”лару ҳисоботлар билан банд. Токи жиноят кўчасида адашиб юрган, қотиллик қурбони бўлган аёллар, етим қолган норасидалар сони кескин камаймас экан, шу йўналишда “жавлон” ураётган мутасаддиларнинг хотиржам юришга ҳаққи йўқ.  

Энди, ўзингиз ўйланг, азал-азалдан маънавият ва маърифат бешиги ҳисобланган, бутун дунёга эзгулик, софлик қадриятларини тарғиб этган Бухорои шариф учун бундай кўрсаткичлар ярашадими, дейди вилоят раҳбари мурожаатда.  –Албатта, йўқ. Аслида битта бўлса ҳам жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга солиши керак. Шу боис ҳам биз барча вилоят фаоллари ва жамоатчилиги Бухорони жиноятчиликдан холи ҳудуд мақомига олиб чиқишимиз шарт. Бунинг учун биринчи навбатда вилоят туманларидаги мавжуд криминоген вазиятни “маҳаллабай” таҳлил қилиб чиқдик. Вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг  234 таси (43,0 фоизи) да жиноят содир этилмай, яшил тоифага киритилган бўлса, 176 та (32,4 фоиз) маҳалла жиноятчилик камайгани ва барқарор сақлангани ҳисобига сариқ тоифадан ўрин олган. Афсуски, 134 та (24,6 фоиз) маҳалламизда жиноятчилик кўпайган бўлиб, қизил тоифани қайд этди. Биз қанчалик қийин бўлмасин Бухоро вилоятида “Жиноят ҳақиқати ва адолати” тамойилини албатта жорий этишимиз керак. Яъни, жиноят сўзсиз фош этилиши ва айбдор жазоланиши шарт. Бу масалага фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг вазифаси, деб қарамасдан, бутун жамиятимиз бирлашиб, қаттиқ кураш олиб бориши зарур. Чунки бу барчамизга дахлдор бўлган вазифа. Айни йўналишда маҳаллалардаги раислар, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва участка профилактика инспекторлари, туман ва шаҳар масъул раҳбарлари, депутатлар, жамоатчилик зиммаларидаги бурч ва масъулиятни теран ҳис этишлари зарур.  

Хулоса қилиб айтганда, Бухоро вилоятида жиноятчиликни жиловлаш борасидаги давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини бажариш бўйича мен ва вилоят секторлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасида муҳим вазифалар турибди. Албатта, бу вазифалар ижроси сўзсиз таъминланади. Бухоро вилоятини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш ва аҳолини тинч – осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилади. Шу тариқа жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида “Бухоро тажрибаси” яратилади.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ботир Зарипов: Бухоро вилояти жиноятчиликдан холи ҳудудга айланади