ФОТОРЕПОРТАЖ
Коммунал хизматлар аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилувчи энг муҳим соҳалардан саналади. Бугунги кунда аҳолини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
[gallery-10047]
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳозирги кунда жами 121 та кўп қаватли уй-жой мавжуд бўлиб, уларнинг 4 таси 5 қаватли, 2 таси 4 қаватли ҳамда 115 таси 2 қаватли уй-жойлардир. Улардаги 1756 хонадонда 6146 нафар фуқаро истиқомат қилади. Дўстлик, Нефтчилар, Янги шаҳар, Сурҳон-Соҳили ҳамда Ҳуррият маҳаллалари ҳудудида жойлашган ушбу кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига “Қумқўрғон уй-жой қурилиш БСК” МЧЖ, “Қумқўрғон коммунал сервис БСК” МЧЖ ҳамда “Қумқўрғон тезкор коммунал хизмат БСК” МЧЖ бошқарув сервис компаниялари томонидан коммунал хизматлар кўрсатилмоқда.
Тумандаги кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги доирасида бошқарув сервис компаниялари маблағи ҳисобидан қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми, 5 та уйнинг кириш йўлаги таъмирланди, жойларга тунги ёритиш чироқлари, ҳаракат датчиклари ўрнатилди. Шунингдек, уйлар дудбуронлари ва вентиляция тизимларини таъмирлаш, изоляция қилиш ва тозалаш ишлари бажарилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА