Бошқарув кадрларининг малакаси оширилди
Пойтахтимизда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан пойтахт туманлари ҳокимликлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида малака ошириш курслари бўлиб ўтди.
Бошқарув кадрларининг замонавий талаб ва эҳтиёжларга мослашувини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда замонавий кадрларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги роли, давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари ўқитилди.

Шунингдек, ходимларни бошқаришнинг замонавий усуллари, мотивация ва рағбатлантириш жараёнлари, КПИ тизимини жорий этиш ва самарадорликни ошириш йўллари каби масалаларни қамраб олди.
Ушбу курслар давлат хизмати кадрларига замонавий бошқарув усулларини ўрганишда самарали дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА