Корея давлат бошқаруви институтида “Кореянинг Марказий Осиё билан ҳамкорлигига янгича ёндашувлар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Тадбирда давлат бошқарувида инновацион ва рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектни жорий этишда Академиянинг кореялик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширадиган лойиҳаларига катта эътибор қаратилди. 

Муҳим натижа шундан иборатки, 2024 йилдан бошлаб KOICA агентлиги Академиянинг Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурини молиялаштиришни бошлайди. 

Ўзаро ҳамкорлик давлат бошқаруви органлари самарадорлигини баҳолаш соҳасидаги таълим лойиҳаларида давом эттирилади. Бундан ташқари, давлат бошқарувида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект таълим маркази ва таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш дастурлари устида музокаралар олиб борилди. 

Айтиб ўтиш керакки, давлат бошқаруви кадрларини тайёрлашда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича Халқаро агентликларнинг 2024 йилда эълон қилган рейтингида Корея Республикаси дунёда 4-ўринни эгаллаган. 

Корея Республикаси давлат бошқаруви кадрларини тайёрлашда қатор замонавий технологиялар кўмагидаги усуллардан фойдаланмоқда. 

Шу боис, Давлат бошқаруви академияси Кореянинг қатор ташкилот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. 

Бугунги кунда Академия Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти, Корея Давлат бошқаруви институти, Корея Давлат бошқаруви ассоциацияси, Корея тараққиёт институти, Корея Республикасининг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан бошқарув кадрларни тайёрлашда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. 

Икки мамлакатнинг давлат хизматчиларини Ўзбекистон ва Кореяда ташкил этилган махсус дастурларда ўқитиш, тажриба алмашиш учун стажировкаларга юбориш, замонавий ва самарали ўқув услубиётларни яратиш ва ўқув дастурларига татбиқ этиш каби масалалар ҳамкорликнинг устувор йўналишига айланган. 

Давлат бошқаруви академияси томонидан кейинги уч йилда юқорида номлари қайд этилган Корея таълим муассасалари ҳамда ташкилотларининг 3 миллион АҚШ долларига тенг халқаро грантлари жалб этилди. Мазкур давр мобайнида 200 га яқин юртимиз давлат хизматчилари ва Академия профессор-ўқитувчиларининг Корея Республикасидаги стажировка дастурлари ташкил этилди. 

Давлат бошқаруви академияси ва Жанубий Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ўртасида кўплаб амалий ишлар ташкил этилган. Хусусан, ҳамкорликда давлат хизматчиларининг Ўзбекистон ва Корея Республикаларида стажировка ўташлари, икки давлат мутахассислари иштирокида онлайн ва офлайн семинар-тренинглар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш тизими яратилди. 

Жорий йил 4-9 ноябрь кунлари Корея Республикасининг 30 га яқин давлат хизматчиси миллий тараққиётимизнинг бой тажрибасини ўрганиш мақсадида юртимизнинг турли ташкилот ва идораларида стажировка ўтади. 

2023 йил декабрь ойида давлат хизматчилари ва академия профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация Корея Республикасида бўлиб, давлат бошқарувининг Корея тажрибасига доир билимларни ўзлаштириб қайтган эди. 

2021 йилдан шу кунга қадар ҳамкорликда ташкил этилган онлайн ва офлайн ўқув дастурларида икки томондан 10 мингдан зиёд давлат хизматчиси жалб этилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарув кадрларини тайёрлашда Корея билан ҳамкорлик кенгаймоқда