Нукусда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ӯринбосари А.Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев, Нукус шаҳар ҳокими У.Панаев  сӯзга чиқиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан муборакбод этди.

[gallery-3738]

Таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи яримида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига 576 мингдан зиёд давлат хизмати кўрсатилган. Бу рақамларнинг ўзи аҳоли билан тадбиркорлик субъектларини давлат хизматларига бўлган талабининг йилдан-йилга ортиб бораётганини кўрсатади. Бошқарма ташкил топган дастлабки йили тадбиркорлик субъектлари билан фуқароларга 33 турдаги давлат хизмати кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб аҳолига 160 дан ортиқ турдаги давлат хизмати тақдим этилиб келинмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, туман ва шаҳар марказларидан олис бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи юртдошларимизга кенг имкониятлар яратиш мақсадида чекка ҳудудларда давлат хизматлари марказлари филиали ташкил этилди.

Бугунги кунда Амударё, Беруний, Мўйноқ, Чимбой, Қонликўл, Қўнғирот, Тахтакўпир, Бўзатов, Чимбой туманларида давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари фойдаланишга топширилган бўлса, Тўрткўл, Тахиатош ва Қораўзак туманларида қурилиш ишлари олиб борилиб, жорий йилнинг охирига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили – Бизнес Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  бошқарма билан бир бинода жойлашиши аҳолига янада қӯлайлик яратади. Бу эса давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоянинг амалдаги ифодасидир.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарманинг янги биноси фойдаланишга топширилди