Шу кунларда ҳудудий партия ташкилотлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
18 минг 900 нафар аъзони бирлаштирган 114 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бораётган ЎзЛиДеП Навоий шаҳар Кенгашида ҳам бу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилди.
Қуйи бўғин фаоллари нафақат етакчилар ҳисоботини тинглашмоқда, балки 2024 йил иш режаси доирасида амалга оширилган тадбирларни танқидий-таҳлилий баҳолаб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билдирмоқда.
Жумладан, “Тинчлик - 1” ва “Тинчлик - 2” бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам айнан танқидий-таҳлилий руҳда ўтди.
Йиғилишда партия вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари ҳамда электорат вакиллари ҳам иштирок этди.

Мазкур бошланғич партия ташкилоти 88 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган. Ҳисобот даврида улар барча ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этди. Шунингдек, ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларга ечим топишда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлди.
– Маслакдошларимиз томонидан 12 та кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилишида, шунингдек, 20 нафар ёшга кўзга кўринган тадбиркорларга бириктириш орқали уларнинг билим ва тажрибаларидан кенг фойдаланиб ўз фаолиятларини йўлга қўйишига амалий ёрдам кўрсатилди, – дейди халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаммад Исматов.
Йиғилиш сўнггида ташкилотга янги қабул қилинган 17 нафар ходимга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири