Бошланғич мақом таълимотига бағишланди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигиЮнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида республика илмий-амалий вебинари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигиЮнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида республика илмий-амалий вебинари ўтказилди.
Ўзбек миллий мақом санъати маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур вебинар бошланғич мақом таълимининг методологик масалаларига бағишланди.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбек миллий мақом маркази директори Сойибжон Бегматов ва бошқалар миллий санъатимизни равнақ топтириш масалалари доимий эътиборда эканини таъкидлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мақом марказлари, мақомга ихтисослаштирилган мактаблар, мақом фестиваллари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори асосида янги ташкил этилган Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳам мақом санъатини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларнинг натижасидир.
Ушбу таълим муассасасида мақом санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган, бу борада катта ҳаётий тажрибага эга устоз мураббийлардан иборат жамоа шакллантирилди.

Вебинардан кўзланган мақсад – мамлакатимизнинг Бухоро, Урганч, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида ташкил этилган мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг келгуси йўналишлари ва маълум режалар асосида ўқув-услубий мақсадларини белгилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини тинглаш, фикр алмашишдан иборат.
Вебинар давомида мақом санъатини ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар, ўқув-ишчи режаларини шакллантириш, мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-услубий ва методологик жараёнлар атрофлича муҳокама этилди.