Бошим узра ҳилпирар озод Ватан байроғи
Шу мавзудаги маънавий-маърифий тадбир Республика болалар кутубхонасида бўлиб ўтди.
Шу мавзудаги маънавий-маърифий тадбир Республика болалар кутубхонасида бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Тарғиботчилар” жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, санъаткорлар, ижодкорлар, устозлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, байроғимизда халқимизнинг асрий орзу-истаклари, ғайрат-шижоати рамзий маънода ифодаланган.


Сўзга чиққанлар байроғимизнинг тарихи, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ўқувчиларга гапириб берди. Байроққа бағишланган шеър ва қўшиқлар айтилди. Ўқувчилар ижросида саҳна кўринишлар намойиш этилди.
Тадбирда ўқувчиларнинг билимини синаш мақсадида Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатлари байроқлари тарихи асосида тузилган саволлар юзасидан викторина ўйинлари ташкил этилди.