Андижонда бош қомусимизнинг 29 йиллигига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб, эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди.  

Андижон вилояти Туризм ва спорт бошқармаси, вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида Андижон шаҳар 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси базасида ўтказилган турнирда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда республикамизнинг барча вилоятлари, шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларидан спортчилар иштирок этди.

Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, аёллар ўртасида Андижон вилояти вакили Саида Олимжонова биринчи, фарғоналик Севинч Бахтиёрова иккинчи ҳамда андижонлик Гулчирой Турғунова учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида Андижон вилояти вакиллари Умиджон Зокиров биринчи, Жалолиддин Жўрабоев иккинчи, қозоғистонлик Данияр Искендеров эса учинчи ўринга сазовор бўлди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жуфтлик мусобақаларида ҳам андижонлик стол тенниси усталари барча рақибларидан устун келди.

Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош қомус – тараққиёт асоси