Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” доирасида турли маданий ва спорт тадбирлари, танлов ва мусобақалар ўтказилмоқда.
Жумладан, пойтахтимиздаги "Янги Умид" маҳалласида жойлашган спорт марказида кураш бўйича "Бош прокурор кубоги” мусобақасининг Янгиҳаёт туман босқичи бўлиб ўтди.
– Бугун жами 9 та вазн тоифаси бўйича 30 дан ортиқ курашчиларимиз беллашди, – деди Янгиҳаёт тумани прокурори ўринбосари Азизжон Холматов. – Бу йилги кураш мусобақасининг ўзига хос томони шунда бўлдики, бунда хотин-қизларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда.

Унда спортчи ўғил-қизлар ўз вазн тоифаларида шаҳар босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борди. Фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар муносиб тақдирланди.
Шунингдек, Яшнобод туманида ҳам мусобақа ташкил этилди.

Унда 18 дан 30 ёшгача бўлган эркаклар 66, 73, 81, 90, +90 кг. ва аёллар 57, 63, 70, +70 кг. вазн тоифалари бўйича ўзаро беллашди. Ғолиблар тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА