Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролик судларида прокурор иштирок этиши мумкин бўлган ишлар тоифаси янада кенгайтирилди.

Эндиликда прокурор қонунда белгиланган ишлардан ташқари, давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларнинг судда кўрилишида иштирок этиш ваколатига эга.

Прокурорлар ўз ваколатлари доирасида судда ишларнинг кўрилишида қатнашиб, ғайриқонуний суд қарорларига нисбатан протест келтириш амалиётидан кенг фойдаланмоқда.

Хусусан, суд қарорлари билан даъвогар М.А.нинг олиб қўйилган ер участкасидаги қурилма учун 827 миллион сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

Фуқаролик иши ҳужжатларига кўра, 2006 йилда М.А.га туман ҳокимлиги томонидан 0,4 га яйлов ер майдони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаб чиқариш цехи қурилиши учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган. 

Бироқ, М.А. томонидан яйлов ер майдони мақсадли фойдаланилмаган. Шу боис, туман ҳокимининг ер ажратиш қарори бекор қилинган. М.А. эса гуёки унга ажратилган ер майдонида қурилма қурилганини асос қилиб, судга компенсация ундириш тўғрисида даъво ариза киритган.

Бироқ, фуқаролик иши ҳужжатлари синчковлик билан ўрганилганда, М.А. ўзига ажратилган 0,4 га ер майдони чегарасида эмас, балки умуман бошқа жойда қурилма қурган. Ушбу қурилма ҳам ўзбошимчалик билан қурилган бўлиб, 2021 йилдаги суд қарори билан М.А. ҳисобидан буздирилиши ва ер майдони олдинги ҳолатига қайтарилиши белгиланган.

Замонавий технологиялар ёрдамида ер майдони ўрганилганда ҳам М.А. томонидан унга ажратилган 0,4 га ер майдонида бирор бир қурилма қурилмаганлиги аниқланган.

Фуқаролик кодексининг 212-моддаси талабларига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморат мулк ҳуқуқини вужудга келтирмаслиги ва унинг учун компенсация тўланиши талаб этилмасада, судлар давлат ҳисобидан М.А. фойдасига 827 миллион  сўм ундириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилган.

Суд қарорлари Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида келтирилган протест асосида кўрилиб, М.А.нинг асоссиз даъво аризаси рад этилди.

                                               Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура протестига асосан асоссиз даъво аризаси рад этилди