Ўзбекистон учун электрон тўлов тизимидаги фирибгарликнинг янги тури – “Чарджбэк” (chargeback) пайдо бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, бу жиноий схема мамлакатимизда аллақачон кенг тарқалиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрмоқда.  

«Чарджбэк» – бу карта эгаси томонидан хизмат кўрсатувчи банк орқали банк карта операциясига эътироз билдириш ва бекор қилиш тартиби. Дастлабки ҳимоя функциясига қарамай, "чарджбэк" механизми нотўғри даромад кўриш учун тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.

Мисол учун, мижоз интернет-дўкондан 8 миллион сўмлик ноутбукни банк картаси орқали онлайн тўлов орқали харид қилгани қайд этилган. Бир муддат вақт ўтгач, ушбу картанинг қонуний эгаси бундай операцияни амалга оширмагани сабабли хизмат кўрсатувчи банкка тўловни қайтариш (чарджбек) талабини билдирган.

Банк бу маблағни товар сотувчиси ҳисобидан чиқариб, мижозга 8 миллион сўм қайтарди. Сотувчи харидни маълум бир тўловчи томонидан амалга оширилганини исботлай олмади, чунки у мижозни аниқлаш учун қўшимча чоралар кўрмаган.

Бундай ҳолатларда тегишли чоралар кўрилмагани, чарджбэк механизмидан нотўғри фойдаланиш натижасида компаниялар зарар кўрмоқда.  

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан чарджбэк фирибгарлигини текшириш ва олдини олишнинг аниқ услуби ишлаб чиқилмаган.  

Банкларда ҳам ушбу механизм билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳозирча махсус тартиблар мавжуд эмас. Бизнесга оид йўқотишларни камайтириш учун ушбу масалалар доирасида қўшимча ишлар қилиниши зарур.  

Миллий молиявий тадқиқотлар агентлиги (ММТА) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2021 йилда Россияда карталарни қабул қилувчи корхоналарнинг 35 фоизи "чарджбэк" ҳужумига учраган. Шу билан бирга, маблағни қайтариб олиш ўртача ҳисоби 12,300 рублни ташкил этган.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушининг ортиб бораётгани ва норматив-ҳуқуқий базанинг номукаммаллиги мазкур жараённи ҳаракатга келтирувчи восита бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилда чакана тўловларнинг умумий ҳажмида тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар улуши 65 фоизга етди. Бу билвосита "чарджбэк" потенциал хавфларининг ортиб бораётганидан далолат беради.  

Одатий фирибгарлик схемасидан фарқли ўлароқ, чарджбэк тартиби тўловни қабул қилиб олувчининг айбини исботлашни талаб қилмайди. Мижознинг олинган товар/хизматларнинг йўқлиги ёки компания томонидан фирибгарликда гумон қилинганлиги ҳақидаги баёнотининг ўзи етарли. Исботлаш мажбурияти тадбиркор зиммасига тушади, бу масофавий савдо шароитида қийин, айниқса мижоз бошқа давлат фуқароси бўлса.

Суд амалиётининг таҳлили чарджбэкдан нотўғри фойдаланишнинг одатий схемаларини кўрсатади: кейинчалик қайтариб бериш шарти билан товарларни ҳақиқатда қайтариб бермасдан сотиб олиш; ўғирланган, деб эълон қилинган карта орқали тўлов қилиш, қонуний эгаси томонидан чарджбэк мақсадида бошқа фуқаронинг картасидан фойдаланиш; етказиб бериш орқали харид қилиш, лекин гўёки қабул қилинмади, деган важ орқали чарджбек операциясини амалга ошириш.

Қабул қилинган маблағларнинг қонунийлигини исботлаш вақт ва молиявий харажат талаб қилади. Тўғридан-тўғри йўқотишдан ташқари, битимлар бўйича тез-тез эътирозлар келиб тушиши натижасида компаниялар ўз обрўсига путур етказади ва бк жарима тўлашга олиб келади.

"Чарджбек" орқали юзага келиши мумкин бўлган хавфларни минималлаштириш учун мутахассислар қуйидагиларни тавсия қилади: биринчидан, тўловни амалга оширишда тўловни амалга оширувчиларни тўлиқ текшириш; иккинчидан, харидор тўғрисидаги ва сотиб олиш параметрлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш.  

Шундай қилиб, нақд пулсиз тўловлар ўсиши шароитида Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектлар учун чарджбэк механизмидан нотўғри фойдаланиш долзарб муаммо ҳисобланади.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун норматив қоидалар ва ҳуқуқий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, мижозларни идентификациялаш технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, тадбиркорлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш каби комплекс чора-тадбирлар талаб этилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: "Чарджбэк" - нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимидаги янги фирибгарлик воситаси