Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев халқимизга мурожаат қилиб, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берган эди.

Мурожаатдаги масалалар ижросини таъминлаш бўйича прокуратура органлари изчил ишларни амалга оширмоқда. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов шу ҳақда маълумот тақдим қилди: 

– Ўтган даврда прокурорлар секторларидаги «Темир дафтар»га киритилган 5 мингдан зиёд оила, «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 243 минг 456 нафар хотин-қиз ва 12 минг 332 нафар ёшларга ҳар томонлама кўмак бериш чоралари кўрилди. 

Натижада 1,5 минг нафар ёшлар иш билан таъминланди. 2 минг 382 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 2 минг 312 нафарининг касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқишида, 1,1 мингдан зиёдига моддий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди. 

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашга 1 минг 231 нафар прокуратура ходими бириктирилиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ёшларни хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, оталиққа олиниши лозим бўлган 500 мингдан ортиқ ёшлар белгилаб олинди. 

Жиноят содир этишга мойил ва ишсиз ёшларнинг муаммолари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш, экологик муҳитни асраб-авайлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 168 прокурор назорати ҳужжати қўлланилди. Натижада 87 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 10 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 309 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 

Экологик муҳитни ва табиий бойликларни муҳофаза қилишга доир тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 14 та йирик саноат корхонасидаги яроқсиз ҳолатга келган чанг, газ тозалаш ускуналари янгисига алмаштирилди ҳамда 32 тасида таъмирлаш ишлари ўтказилди. 

Атмосфера ҳавосини рақамли мониторинг қилиш мақсадида пойтахтнинг 10 та нуқтасида автоматик назорат қилувчи ускуналар (IQAir) жойлаштирилиб, онлайн дастур орқали кузатиш ва маълумотлар олиш имконияти яратилди. 

Дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний дарахт кесиш билан боғлиқ 44 ҳолат аниқланди. Айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш билан бир қаторда ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланиши ва давлат ихтиёрига 329 миллион сўм ундирилиши таъминланди. 

Табиий муҳофаза ҳудудлари ва ўрмон фондини ҳимоялаш мақсадида ижарадаги 67 минг 778 гектар ўрмон фонди ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган 343 гектар ер майдони ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди. 

Тадбиркорлар ҳимояси доирасида 755 нафар тадбиркорга 156 миллиард сўмлик кредит, 284 нафарига лицензия ва рухсатнома берилишида, 1 минг 635 нафарига коммуникация тизимларига уланишида, 1 минг 405 нафарига бошқа муаммолари ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди. Прокуратура кўмаги билан 1 минг 141 янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, 2 минг 199 субъектнинг фаолияти тикланди, 4 минг 358 янги иш ўрни яратилиши таъминланди. 

Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон – торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилгани туфайли жорий йилда бюджетдан 20,4 триллион сўм маблағ ажратилиши ва 1 минг 724 объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланди. Ҳозирда янгидан бошланган 1 минг 274 объектнинг лойиҳа ташкилоти аниқланиши, 1 минг 241 тасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, уларнинг 938 таси бўйича давлат экспертизаси ва 665 таси бўйича комплекс экспертиза хулосалари олиниши таъминланди. 

Кўрилган чоралар натижасида лойиҳа ҳужжатларидаги 1 триллион сўмлик қиймат мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча маблағ харажат қилинишининг олди олинди. Ушбу маблағнинг 371,2 миллиард сўми лойиҳа ишлаб чиқиш пайтида, 467 миллиард сўми давлат экспертизасида, 122,2 миллиард сўми комплекс экспертизада иқтисод қилинди. 

Кўмир маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида кўрилган чоралар натижасида 8,6 миллиард сўмлик 42,9 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 318 ҳолат аниқланди. 

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 мингдан ортиқ масъул расман огоҳлантирилди, 303 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 89 та жиноят иши қўзғатилди. Етказилган 11,4 миллиард сўм зарар ундирилиши таъминланди. 

Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чоралар натижасида маҳаллаларнинг 7 минг 762 тасида ёки 82,2 фоизида жиноят қайд этилмади. 1 минг 364 таси ёки 14,4 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди. 

Тезкор-қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 минг 562 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 1 минг 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди. 

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида суриштирув ва тергов органларининг 10 минг 602 нафар шахсга нисбатан 8 минг 505 жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди. Бевосита прокуратура органлари томонидан 2 минг 323 жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 1 минг 960 нафар шахсга нисбатан 1 минг 288 жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 602,5 миллиард сўмлик зарар ундирилди. 

Аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида 23 минг 475 тадбир ташкил этилди. Шундан 7 мингдан зиёди оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди. Бош прокуратура расмий веб-сайтида 633, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда кенг жамоатчилик учун қизиқарли бўлган 1 минг 899 маълумот, тезкор хабарлар, резонансга сабаб бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги ахборотлар эълон қилинди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: 4 минг 562 жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 1 минг 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди