Порахўрлик жамият учун ижтимоий хавфи юқори ва оғир оқибатларга олиб келувчи жиноят ҳисобланади. Бундай жиноятлар жамиятнинг маънавий-ахлоқий негизига путур етказибгина қолмай, янги жиноий қилмишлар содир этилишига йўл очиб бериши ҳам мумкин.

Прокуратура органлари порахўрликка қарши қандай кураш олиб бормоқда? Шу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каримжон Мусашайхов билан суҳбатлашдик. 

– Пора олиш ва пора бериш билан боғлиқ ҳолда содир этилган жиноятларни  ўрганиш асосида уларни юзага келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш, йўл қўйилган камчиликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш муҳим аҳамиятга эга, – деди К.Мусашайхов. – Айнан шу мақсадда прокуратура органлари тизимли ишларни амалга оширмоқда.  

Хусусан,  сўнгги икки йилда (2021-2022 йилларда) 486  нафар  шахс пора олиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун  жавобгарликка тортилган. 

Жавобгарликка  тортилганларнинг  15 нафарини  нодавлат ташкилотлар  мансабдор  шахси, 88  нафарини  давлат органлари  хизматчиси ва 382 нафарини давлат органлари мансабдор шахси ташкил  қилади.

– Пора олиш жинояти айнан қайси соҳаларда кўпроқ учрамоқда? 

– Юқорида санаб ўтилган жиноятларни содир этганларнинг  62 нафари  мактабгача  таълим, 53  нафари  соғлиқни сақлаш,  49  нафари халқ таълими, 30 нафари электр ва газ таъминоти  корхоналари, 25 нафари нодавлат  тижорат  ташкилоти, 20 нафари қишлоқ ва сув хўжалиги, 15 нафари маҳаллий ҳокимият, 14  нафардан солиқ, кадастр, 13 нафардан бандлик, транспорт, экология, 8 нафардан молия, агроинспекция, 7 нафари  фуқароларнинг ўзини  ўзи  бошқариш органи, 6 нафардан олий  таълим,  маданият, қурилиш,  мудофаа, 5 нафари банк, 3 нафари  иқтисодиёт ва 43  нафарини бошқа соҳа ходимларини ташкил  қилган. 

Мактабгача  таълим  тизимида пора  олиш,  асосан, ишга қабул  қилиш,  иш  ставкасини  кўпайтириб бериш,  болани  навбатсиз боғчага қабул  қилиш,  аутсорсинг хизмати  кўрсатиш,  ходимларга мукофот  пули  ажратиб бериш  эвазига  содир этилган.

Соғлиқни  сақлаш  тизимида пора олиш эса асосан  ногиронликни белгилаш, жарроҳлик амалиётини амалга  ошириш,  тиббий экспертиза  хулосасини ижобий  тарзда  бериш, ишга  қабул қилиш, аниқланган қонунбузилишига нисбатан чора  кўрмаслик каби ҳолатларда йўл қўйилган.

Электр  ва  газ таъминоти  корхоналари  тизимида пора  олиш,  асосан, газ  ва  электр тармоқларига  ўзбошимчалик  билан уланишга  нисбатан  қонуний чора  кўрмаслик,  қарздорликни камайтириш  ёки  йўқ қилиш,  тармоққа  уланиш ва  техник  шарт бериш,  ишга  қабул қилиш  ёки  ишдан бўшатмаслик  каби  ҳолатларда ҳам учрамоқда.

– Аниқланган ҳолатлар бўйича қанча шахс жавобгарликка тортилган? 

– Таҳлил  қилинган  даврда мазкур  ҳаракатларни  содир этганлик  учун  1 нафардан  мактабгача таълим  бўлими мудири,  юристконсульт,  хўжалик мудири,  2  нафар ҳисобчи,  4  нафар тарбиячи,  53  нафар мактабгача  таълим  ташкилоти директори  жавобгарликка  тортилган.

Таҳлил  қилинган  даврда мазкур  қилмишлар  учун 1  нафар халқ  таълими бўлими  мудири,  2 нафар  ўқитувчи,  6 нафар мутахассис, 40  нафар  мактаб директори  жавобгарликка  тортилган.

Шунингдек, 3 нафар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи,  7 нафар  ҳамшира,  8 нафар  тиббиёт  эксперти, 9 нафар санитария -эпидемиология хизмати ходими, 26 нафар шифокор ва мутахассислар жавобгарликка тортилган. 

Кейинги икки йилда (2021-2022 йилларда) 352 нафар шахс пора бериш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилди.

Ўз навбатида, ушбу тоифадаги жиноятларнинг 3 таси нодавлат тижорат ташкилотлари мансабдор шахсига, 4 таси давлат органлари хизматчисига ва 306 таси давлат органлари мансабдор шахсига пора беришга қаратилгандир.

Ўрганишларда пора бериш хавфи, асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чора кўрмаслик, давлат органларига ишга қабул қилиш ва бошқа ҳолатларда юзага келаётгани аниқланди.

– Коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш бўйича қандай чоралар амалга оширилмоқда? 

– Давлат органлари ва ташкилотларида ISO 37001:2016 халқаро стандартига асосан коррупцияга қарши менежмент тизими жорий этилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар қабул қилинган. Бу мазкур тоифадаги жиноятларнинг олдини олишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ушбу стандарт илк бор Малайзия ҳукумати томонидан жорий қилинган бўлиб, мазкур давлатда ушбу тизим давлат секторида ҳам, хусусий секторда ҳам ижобий натижа берган. 

Таъкидлаш лозимки, ISO 37001 нафақат коррупцияга қарши тизимга нисбатан аниқ талабларни белгилайди, балки ташкилотнинг бошқарув тизимига талабларни жорий этиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштирадиган тизимни яратиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар беради.

Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан коррупцияга қарши курашиш (ISO 37001) стандартлари бўйича компанияларни сертификатлаштириш тизимини жорий этиш вазифаси қайд этилди.

Бош прокуратура томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 72 - ф - сонли фармойиши ижроси юзасидан БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси кўмагида халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари иштирокида 2 та компания, 3 та вазирлик ва 4 та ҳокимиятда халқаро стандартлар асосида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилди.

Таҳлилларга кўра, экспертлар томонидан мазкур идораларнинг жами 58 та йўналиши бўйича 1,5 мингга яқин коррупциявий хавф-хатарлар аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган 600 дан ортиқ тавсиялар ишлаб чиқилди.

Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан эса 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Натижада бугунги кунда қарийб барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилиб, уларнинг фаолиятини тартибга солишга қаратилган услубий-методик қўлланмалар ва идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилиниши таъминланди.

Натижада 20 дан ортиқ давлат органи ва ташкилотлари “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” - ISO 37001:2016 бўйича халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди.

Шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош  прокурорнинг қонунчилик  ташаббуси  ҳуқуқи асосида  Вазирлар  Маҳкамасининг 2020  йил  31 декабрдаги "Коррупцияга оид  ҳуқуқбузарлик  ҳақида хабар  берган  ёки коррупцияга қарши  курашишга  бошқа тарзда  кўмаклашган  шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги  Низомни  тасдиқлаш ҳақида”ги  829-сон  қарори қабул қилинган.

Ушбу  қарор  ижросини самарали  таъминлаш  мақсадида прокуратура органларида коррупцияга оид  ҳуқуқбузарликлар  ҳақида хабар берган  ёки  коррупцияга қарши  курашишга  бошқа тарзда  кўмаклашган шахсларни  рағбатлантириш  масалаларини кўриб  чиқиш  бўйича махсус  комиссия ташкил этилиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мазкур  махсус комиссиялар  томонидан 2021-2022  йиллар ва 2023 йилнинг ўтган даврида  жами  98 нафар  шахс  коррупцияга оид  ҳуқуқбузарлик  ҳақида хабар  бергани  ёки коррупцияга  қарши  курашишга бошқа  тарзда  кўмаклашгани сабабли   рағбатлантирилди. 

Рағбатлантирилган  шахсларнинг  берган  хабарларига кўра  89  та ҳолатда пора  олиш  ва 9  та  ҳолатда бюджет  маблағларини  жуда кўп миқдордаги  қийматда  талон - торож қилиш  жиноятлари  фош этилиб, айбдор  шахсларга  нисбатан жазо  муқаррарлиги  таъминланган.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, мазкур стандартларни жорий этиш Ўзбекистонда ҳам фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошиши, ходимларнинг ҳалоллигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ҳамда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф ва самарали тизимини яратишда жуда муҳим ва самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

                                                         ЎзА мухбири

Норгул Абдураимова

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: 2021-2022 йилларда 486 нафар шахс  пора олиш билан боғлиқ жиноят содир этди