"Олтин қалам" XV миллий мукофоти учун халқаро танловда Бош миллий мукофот иккита ижодий жамоага насиб этди.
Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, газетада эълон қилинган долзарб таҳлилий, танқидий материаллар жамоатчилик эътиборини қозонгани учун "Янги Ўзбекистон" газетаси (бош муҳаррир Салим Дониёров) ҳамда юртимиз ички ва ташқи сиёсатини кенг ёритиш, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги имижини оширишга қўшган ҳиссаси учун "Дунё" ахборот агентлиги (директор Садриддин Суяров) лойиқ топилди.
Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев топширди.
Н.Усмонова, ЎзА