Миллий либослар халқнинг асрий анъаналарини мужассам ва тараннум этган муҳим восита ҳисобланади. Дунё халқлари аждодларидан мерос бўлиб қолган миллий кўриниш, анъаналарни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратади. Халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари, миллий қадриятларимиз том маънода миллий матоларимизда ўз ифодасини топиб келаётгани билан янада қадрли ва аҳамиятлидир.
Дўппи ўзбек халқининг миллий бош кийими ҳисобланади. Даврлар ва вақтлар ўтиши дўппига бўлган муносабатни ҳам ўзгартирди. Аввал қадрланган бу бош кийим ҳозир фақат тўй ва азаларда кийилмоқда. Аёллар дўпписи ҳам байрамларда, мактаб тадбирларида кийилиши афсуски одатга айланди.
Суҳбатдошимиз Тарих институти Этнология ва антропология маркази стажёр тадқиқотчиси Муниса Баҳромова ўзбек тарихида миллий кийимларнинг тимсоли бўлган бош кийимларнинг турлари ҳақида батафсил маълумот беради.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/yiDeE96-L4I?si=X8ZjjiG11BCUd8G0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА