Сирдарё архитектура ва қурилиш техникумида Сирдарё вилоят прокуратураси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Дастлаб касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган ишсиз фуқароларга вилоятдаги мавжуд корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг ишсиз, аммо ишлаш истагида бўлган ёшлар,хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқаролар, касб-ҳунарсиз ёшлар шу жойнинг ўзида ўзларига маъқул бўлган йўналишни танлаб, ишга қабул қилиш тўғрисида икки томонлама меҳнат шартномасини имзолашди.

– Ўтказилган меҳнат ярмаркасида Гулистон шаҳар ҳудудида истиқомат қилаётган ишсиз ва даромадсиз, "Аёллар дафтари" рўйхатида турган 10 нафар хотин-қизни тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқитиб, уларга қандолатчилик соҳасида фаолиятини йўлга қуйиш учун зарур бўлган маиший техника воситаларини субсидия орқали тақдим этдик. Бу эса, улар учун катта имконият бўлди. Энди улар ўз қизиққан соҳалари бўйича фаолият кўрсатибгина қолмай, оиласига қўшимча даромад олиб келишадиган бўлишди,–дейди Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари– оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Пайзиева.

Бундан ташқари, шу жойнинг ўзида касб-ҳунарсиз ёшлар касб-ҳунар ўрганиш учун "Ишга марҳамат" мономарказига йўналтирилган бўлса, қолган фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва ҳуқуқига доир маслаҳатлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари ярмаркаси