Бош ҳамширалар Сирдарёда тажриба алмашди
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бош ҳамширалари Сирдарёда бўлиб, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-сонли оилавий поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари ва сифатини ўрганди.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат тиббий суғуртаси механизмлари асосида ҳамширалик ишини ташкил этиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Тиббий бригадаларнинг амалиётчи, патронаж ҳамда патронаж доя ҳамшираларининг вазифалари бўйича маҳорат дарсида иштирок этган Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Юсуф Мирхонов ҳамшира ва ҳамширалар ишини ташкил этиш, аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш, давлат тиббий суғурта механизмлари, уни жорий этиш борасида Сирдарёда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Ҳамширалар ишини ташкил этиш юзасидан Сирдарёда ўтказилган семинарда ҳамшира ва ҳамширалар олдида турган ва юзага келаётган муаммоли масалалар таҳлил этилиб, ютуқлар кўрсатиб ўтилди, бош ҳамшираларга вазифалар белгилаб берилди.Бу эса тиббий хизмат сифатини таъминлашда ниҳоятда муҳимдир.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири