Бухорода “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан мазкур шиор остида донорлик акцияси ўтказилди.

– Партия ташаббуси билан ҳар йили анъанавий ўтказиладиган акция тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган, – дейди партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Санжар Майдонов. 

[gallery-17688]

Мутахассисларнинг таъкидлашича, донорлик юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди. Йилига камида бир марта қон топшириш юрак хуружи хавфини 88 фоизга камайтиради. Гап шундаки, агар қон жуда қуюқ бўлса, қон томирларининг тиқилиб қолиш эҳтимоли ортади. Бу юқори гемоглобин ва ортиқча темир моддаси туфайли содир бўлади. Қон топширилганда суюқлик қисмини — плазмани ҳам, ҳужайраларни ҳам йўқотамиз. Аммо плазма қизил қон ҳужайраларига қараганда тезроқ янгиланади, шунинг учун қон суюқлашади ва юрак хуружи камроқ бўлади. 

Тиббиёт нуқтаи назаридан қон беришнинг организмга фойдали жиҳатлари, қон топшириш, қон айланишини яхшилаши тиббиёт ходимлари томонидан исботланган. Бугунги хайрия акцияда 18 ёшдан 60 ёшгача соғлом фуқаролар қатнашди. Ҳар йилда анъанавий икки маротаба ўтказиладиган қон топшириш акциясида фарзандларимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишда фуқароларимиз фаол иштирок этмоқда. Қувонарлиси, йилдан-йилга ушбу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгаймоқда. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бор меҳримиз сенга болажон”