Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб буюк давлат арбоблари Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларида ҳам бўлиб ўтди.  

Унда буюк мутафаккирлар ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилди. Икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ижодий мероси билан бирга уларнинг шахс сифатида жамиятда тутган ўрни, ҳар биримиз учун ибрат намунаси бўла оладиган умр йўли ҳақида маълумотлар берилди.    

Қайд этилганидек, ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримиз нафақат маънавий бой, балки моддий жиҳатдан ҳам жуда бадавлат инсон бўлган. Улар барча бойликларини илм-маърифат, таълим йўлида сарф қилганлар. Алишер Навоий одамларнинг дарди, ташвиши билан яшаган олижаноб зот ҳам эди. Инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш Каъбанинг нураган жойини обод қилиш билан тенгдир деган ғояни илгари сурган. 

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг эса Ватанга бўлган муҳаббатини оддий сўз билан таърифлаш имконсиз. Бу икки зотнинг ижодини, ҳаёт йўлини, қолдирган боқий маънавий меросини ўрганиш – бурчимиз. Уларни англаш миллат онгу-тафаккури юксалишига хизмат қилади. 

Тадбир давомида китобхонлар учун бадиий адабиёт ва соҳага оид китобларнинг ярмаркаси ҳам ташкил этилди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боқий маънавий мерос унутилмайди