Болтанинг баҳоси қанча?
Мазкур ҳолатни холис баҳолаш учун Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси жараён ҳақида маълумот ва тушунтириш берди.
Ижтимоий тармоқларда “Ким харид қилади: Электрон дўконда энг ғалати нархлар?” номли мақола кенг муҳокама қилинди. Унинг муаллифи давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг электрон дўкон савдо тизимига товар етказиб берувчилар киритган нархларни таҳлил қилган. Хусусан, электрон дўконда таклиф қилинаётган болтанинг нархига алоҳида урғу бериб, танқидий мулоҳазалар билдирган.
Мазкур ҳолатни холис баҳолаш учун Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси жараён ҳақида маълумот ва тушунтириш берди.
Унга кўра, қуйидагиларни билишимиз мумкин. Электрон дўконга жойлаштирилган нархлар иштирокчилар (сотувчилар)нинг оммавий офертаси ҳисобланиб, давлат харидлари ушбу нархларда амалга оширилганлигини англатмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат буюртмачиси электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни танлайди ва товар танлангач, нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Нархлар сўрови механизми электрон дўконда ўхшаш товарларни таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлайди.
Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф махсус ахборот портали юборган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.
Харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш таклифини олган барча иштирокчилар давлат буюртмачиси танланган оферта нархидан пастроқ нарх бўйича таклиф киритишга ҳақли.
Махсус ахборот портали давлат буюртмачиси ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади.
Мазкур механизмни 2019-2020 йилларда қўлланилиши натижасида мақолада кўрсатилган товарлар бўйича қуйидаги харид қилиш нархлари шаклланган:
Кўрсатилган нархлар ҳар бир товарнинг таснифлари ва индивидуал хусусиятларидан (ўлчами, ишлаб чиқарувчиси, тайёрлашда фойдаланилган материал) келиб чиққан ҳолда фарқланади.
Бюджет ташкилотлари мақолада кўрсатилган лотларни танлаб ололмайди.
Бюджет ташкилотлари электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан (5 575 000 сўм) ошмайдиган миқдордаги товарларни харид қилишга ҳақли.
Мақолада кўрсатилган товарларнинг нархлари мазкур чегарадан ошганлиги сабабли ушбу лотлар харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун танлаб олина олмайди.
Шу билан бирга, мазкур лотларнинг оферентлари ўхшаш товарлар бўйича нархлар сўрови натижасида харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар келиб тушган тақдирда ўзларининг нарх таклифларини пасайтиришлари мумкин.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё
биржаси маълумотлари асосида тайёрланди