Болливуд юлдузига суиқасд қилинди
Болливуднинг машҳур актёри Саиф Али Хоннинг уйига босқинчи бостириб кирган. Пичоқ билан уюштирилган ҳужум оқибатида жабрланувчи жиддий жароҳатланиб, шаҳардаги “Лилавати” касалхонасига ётқизилди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар тарқатди.
Маълумотга кўра, ҳодиса пайшанба куни эрталаб Хон оиласи билан яшайдиган Мумбай шаҳрининг юқори мавқега эга туманида содир бўлган.
Шаҳар полицияси таъкидлашича, актёр уйига ярим тундан кейин кириб келган нотаниш эркак билан тортишиб қолган. Натижада Саиф Али Хон бир неча бор пичоқланган.
– Воқеа ўғирликка уриниш ортидан содир этилган бўлиши мумкин, – дейди санъаткорнинг тарғибот гуруҳи вакили.
Шифохонанинг жарроҳлик бўйича бош директори айтишича, актёр олти жойидан яраланган. Тананинг икки аъзосига етказилган жароҳат жуда хавфли.
Полиция аллақачон суриштирув бошлаган.
1970 йил таваллуд топган бу таниқли ҳинд актёри фаолияти давомида кўплаб фильмларда роль ижро этган, продюссерлик қилган.