Болгария Президенти истеъфога чиқади
Болгария Президенти Румен Радев 20 январь куни истеъфога чиқиш ниятини ошкор қилиб, вице-президент Илиана Йотова “муносиб етакчи вазифасини бажариши”га ишонч билдирди.
- Аввало, кечирим сўрамоқчиман, - деди Президент. - Вақт ишончни синовдан ўтказади, сабр-тоқатингиз учун миннатдорлик изҳор этаман. Хатоларимни тан оламан, нимага эриша олмаганимни ҳам англаганман. Барибир, муваффақиятга эришишимизга ишонч қароримнинг асосий сабабидир.
Румен Радев 2017 йил 22 январдан бери Болгария Президенти, 2021 йил иккинчи муддатга сайланган. Унинг расмий ваколати муддати 2027 йил январда тугаши керак эди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари аввалроқ Радев шу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловида иштирок этиш мақсадида ўз партиясини тузиш учун истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
С.Раҳимов, ЎзА