Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида давлат-хусусий шериклик асосида “Янги авлод болажонлари” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

“Янги обод” маҳалласида жойлашган мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган. Унинг 25 ўрни ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун ажратилган. Ташкилотнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, меҳмонлар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.  

Тадбиркор Умиджон Ҳамидов томонидан ўз маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 582 миллион сўмга қуриб битказилган “Янги авлод болажонлари” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Хоналар, ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, жонли бурчак замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан жиҳозланган. Масканда таълим-тарбия жараёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари, менталл арифметика, шахмат, гимнастика ва логопед, расм, спорт тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтади. Бугунги кунда туман мактабгача таълим тизимида жами 134  мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 17 таси давлат, 13 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 104 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотидир. Айни пайтда 3-7 ёшдаги болаларнинг 75,5 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Йил якунига қадар қамров фоизи 84,9 га етказилиши режалаштирилган.  

А.Бўриев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга ажойиб туҳфа