Болажонлар учун байрам томошалари
Фарғона вилояти мусиқали драма театри жамоаси қишки таътилда болажонлар учун "Вақт соати ёки Янги йилнинг янги саргузаштлари" номли саҳналаштирилган шоу-томошани тайёрлаган.
Мазкур театрлаштирилган дастур болажонларда катта таассурот қолдирмоқда. Айниқса, Қорбобо, Қорқиз, Шер, Қуён, Тулки каби эртак қаҳрамонлари орқали кўрсатилган воқеалар болаларни эртаклар оламига сайр қилиш имконини бермоқда.
Дастур давомида бевосита болажонлар иштирокидаги қизиқарли ўйинлар, савол-жавоблар томошаларга янада юқори кайфият улашмоқда. Театр жамоасининг қишки таътил кунларига мўлжалланган саҳна томошалари давом этмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА