Болажонлар “Саводхонлик байрами”ни нишонлади
Термиз шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида саводхонлик кечаси бўлиб ўтди. Унда мактабнинг 1-синф ўқувчилари “Алифбе” китоби билан хайрлашди.
Алифбони ўзлаштириб, ўқиш, ёзишни ўрганган болажонлар эндиликда ўзлари учун қадрли бўлган Она, Ватан каби сўзларни ҳеч қийналмай ўқий олади.
[gallery-1229]
Тадбирни синф раҳбари Лола Матлавова кириш сўзи билан очиб, жажжи ўқувчиларни “Саводхонлик байрами” билан қутлади. Сўнг 1-синф ўқувчилари фанлар бўйича ёд олган шеърларини айтдилар, саҳна кўринишлари ва миллий рақсларни ижро қилдилар.
“Алифбе” билан хайрлашиб, “Ўқиш” китобини кутиб олган болажонларга мактаб маъмурияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА