Геология фанлари университетининг илк магистратура битирувчиларига диплом топширилди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йилда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфида кластер шаклидаги Геология фанлари университети ташкил этилди. Шу йилнинг ўзида университет таркибидаги барча ўқув бинолари, илмий-тадқиқот институтлари, замонавий лаборатория, геология музейи ва талабалар турар жойи бир жойда жамланган республикамизда ягона илмий кластер − Геология кампуси қурилишига тамал тоши қўйилди.

Қисқа давр мобайнида қулайликлари ҳеч бир меҳмонхонадан қолишмайдиган 500 га яқин ўринли талабалар ётоқхонаси, умумий сиғими 1048 ўринли аудитория, 310 ўринли ошхона ҳамда 142 ўринли профессор-ўқитувчилар хоналари, ахборот технологиялари билан жиҳозланган 70 мингдан ортиқ илмий, бадиий адабиётлар, 12 мингдан ортиқ электрон китобларга эга Ахборот ресурс марказининг шахсан Президентимиз томонидан фойдаланишга топширилиши Геология соҳасининг  олий таълим тизимида ҳам муносиб ўрнини белгилаб берди.

[gallery-8521]

Бугунги кунда университетда 700 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Бундан 134 нафари магистратура талабаларидир. Улар «Ерни масофадан зондлаш ва Геоахборот тизимлари (ГАТ) технологиялари», «Гидрогеология ва муҳандислик геологияси», «Геокимё, минералогия ва петрология», «Руда ва норуда фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш», «Нефть ва газ геологияси, қидируви ва разведкаси», «Геология разведка ишларининг техника ва технологияси» мутахассисликлари бўйича билим ва кўникмаларини оширмоқда. Бу йил 70 дан ортиқ магистрантлар университетнинг илк битирувчилари ҳисобланади.

Ҳимоя қилинган диссертациялар орасида Давлат Аттестация комиссияси томонидан юқори баҳоланган ҳамда бугунги кундаги геология соҳаси олдида турган муҳим вазифаларни ечишга қаратилган илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларни ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича грант лойиҳалари сифатида давом эттиришга тавсиялар берилди.

Гулноза Бобоева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлажак геологларга диплом берилди