Бўлажак энергетикларга диплом топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Ёшлар марказида Ширин энергетика коллежининг навбатдаги битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-18285]
Тадбирда сўзга чиққан Ширин шаҳар ҳокими Ниёз Ҳазратқулов ва бошқалар барча битирувчиларга оқ йўл тилаб, келгусида энергетика соҳасида етук кадрлар бўлиб етишиш учун билим-салоҳиятини юксалтириш, ўқиш ва изланишдан тўхтаб қолмаслик ҳар бир йигит-қиз олдида турган муҳим вазифа эканини таъкидладилар.
Тадбир давомида Ширин энергетика коллежини бошланғич профессионал таълим дастури бўйича тамомлаган 272 нафар битирувчига диплом топширилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА